Парвоналар (Пйралидаэ) — капалаклар оиласи. 20 мингга яқин тури маълум. Қанотлари ёйилганда 1—5 см; ол-динги қаноти учбурчак шаклида ёки энсиз узунчоқ, орқа қаноти эса кенг бўлиб, чети калта шокилали. Барча қитъаларнинг, асосан, чўл, қуруқ дашт, чаловзор ва ўтлоқларида тарқалган. Кўпчилигининг қуртлари ўсимлик ичида (илдиз, куртак, мева ва бошқалар) ёки ўралган баргларда яшайди. Ҳаммахўр. П.дан ўтлоқ ва поя парвоналари, шунингдек, дуккакли экинларга акация парвонаси, дон ва турли омбордаги маҳсулотларга омбор парвоналари зарар келтиради (қаранг Омбор зараркунандалари).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил