Қаропчи — Жиззах вилояти Бахмал туманидаги қишлоқ аҳоли пункти. У Ойқор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган.

Қаропчи
Қишлоқ
Мамлакат Ўзбекистон
Вилоят Жиззах вилояти
Туман Бахмал тумани

Этимологияси

Қишлоқ номи Қаропчи уруғи номи билан боғлиқ. Тарихий маълумотларга кўра, ушбу ҳудудга Қўқон хонлиги даврида Қаропчи уруғига мансуб кишилар келиб жойлашган ва шу ерда қўним топган.

Мазкур уруғ вакиллари кейинчалик турли ҳудудларга тарқалган бўлиб, Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида, жумладан Самарқанд вилояти, Сурхондарё вилояти ва Қашқадарё вилоятининг айрим туманларида ҳам шу ном билан аталувчи қишлоқлар учрайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ Шониёзов К. Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни. Тошкент, 1971.