Qabilalar
Бу мақола ўзбек тилининг имло қоидаларига мувофиқ ёзилмаган. Қаранг: ВП:ОРФО. (2025-02) |
Ведалар ва эпик (халқ достонлари) даври тасаввурларига кўра подшо ва подшо сулолаларининг пайдо бўлиши Худоларнинг иродасига боғлиқ бўлган. Энг кўп тарқалган ривоятларга кўра, Ганг дарёси водийсида эпик даврдаги энг катта сулолалар Қуёш ва Ой номи билан аталиб, уларнинг асосчилари Қуёш ва Ой худоларнинг авлодлари эди. Қуёш сулоласи „Рамаяна“ достонининг қаҳрамони Рама билан, Ой сулолоси эса Каурави уруғи билан боглиқ бўлган. Бу уруғнинг авлоди „Ригведа“да номи зикр қилинган подшо Бхарата эди. Тахминларга кўра, бхараталар „Ригведа“даврида Сарасвати (Ҳинд дарёси ирмоғи) ва Ямуна дарёси орасида яшаганлар. Бхарата номи жуда катта шон-шуҳратга эга эди. Бу донгдор подшо шарафига қадимда бутун шимолий Ҳиндистон „Бхаратварша“- „Подшо Бхарат авлодлари мамлакати“ деб аталган (ҳозир Ҳиндистон Республикаси расман Бхарат деб номланади).
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ Бажпаи Ш. К. Унтанглинг Индиа анд Пакистан // Фореигн Аффаирс. 2003. - Вол. 82. -№ 3. - П. 112-128..