Қадимги платформа (кратон) — прекембрий даврининг пойдевори бўлган платформа. Қадимги платформалар қитъаларнинг ўзаги бўлиб, улар майдонининг катта қисмини (миллионлаб квадрат километр) эгаллайди. Улар қалинлиги 35–45 км бўлган типик континентал қобиқдан ташкил топган.

Уларнинг ичидаги литосферанинг қалинлиги 150–200 км га, баъзи маълумотларга кўра 400 км гача етади. Улар изометрик, кўпбурчак шаклга эга[1].

Манбалар

  1. ↑ Пустовалов Л. В. Петрография осадочних пород. М.- Л.: Гостоптехиздат, Т