Qalami
Қалами — 1) қўлда тўқилган йўлйўл гулли ип мато; қўлда йигирилган ипдан олачарш бир оз сийракроқ қилиб тайёрланган (ўта оҳорланган иплар тўқилиш жараёнида вақтвақти билан қалам билан ҳўлланиб турилгани учун „Қ.“ деб аталган). Мато тўқиш жараёнида оқ ёки оч танда иплар орасига тутамтутам қизил, кўк, тўқ яшил ипларни бир меъёрда жойлаштирилиши натижасида оқиш мато заминида ингичка рангбаранг йўллар ҳосил қилинган. Қ.дан эркакларнинг енгил устки кийими ва бошқалар тайёрланган. ХХ аср бошларида фкада тўқилган матоларнинг қўплаб келтирилиши туфайли Қ тайёрлаш камайиб кетган, фақат Иккинчи жаҳон уруши даврида вақтинча Қ. мато тайёрлаш ҳам қайта тикланган; 2) сопол буюмларга қалам ёрдамида чизиб безак яратиш усули ҳамда шу усулда ишланган безак, нақш.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |