Қалмоқлар, қалмиқлар (ўзларини халмг деб аташади) — халқ, Қалмоғистоннинг асосий аҳолиси (146 минг кишидан зиёд); Россия Федерациясида жами 166 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Қалмоқ тилида сўзлашади. Диндорлари буддавийлар; православлар ҳам бор. Милодий 1-минг йиллик ва 2-минг йилликнинг бошларида қалмоқларнинг аждодлари (ойротлар), йирик сиёсий уюшмалар дунху, сянби, жужанлар, киданлар таркибига, ХИИИ—ХИВ асрларда Чингизхон ва ворислари давлати таркибига кирган. ХВИ аср охири −ХВИИ асрнинг 1-чорагида Қалмоқ Россия чегараларига, Волганинг қуйи оқими ва Каспий бўйларига кўчиб ўтиб, рус фуқаролигини олишган. Улар жойлашган ҳозирги ҳудудда асосий негизи ойротлардан иборат бўлган қалмоқлар элати шаклланган. Қалмоқлар чорвачилик, деҳқончилик билан шуғулланади.