Qamariddin
Қамариддин (ХИВ аср) — Мўғулистон хони (1365 — тахминан 1390-йил боши). Дуғлат қабиласидан. Мўғулистон давлати асосчиларидан амир Пўлодчининг укаси. Илёсхожани ўлдириб тахтни эгаллаб олган. Туғлуқ Темур авлодларини қатл эттирган. Амир Темур давлати ҳудудига доимий хавф туғдириб тургани туфайли Соҳибқирон унга қарши 1370-1371, 1375, 1376, 1377, 1383, 1389-йилларда Мўғулистонга қўшин тортган ва ҳар гал рақибини тормор қилган. 1375-йилдаги юришда Қамариддиннинг қизини ўз никоҳига олган. 1390-йил Соҳибқирон Қамариддинни бутунлай тормор келтириш учун Мўғулистонга юриш қилган, у Иртиш дарёси томон чекинган. Амир Темур қўшини Иртишга етиб келганда Қамариддин шимолга қочган. Муҳаммад Ҳайдарнинг „Тарихи Рашидий“ асарида келтирилган мўғул ривоятига кўра, Қамариддин умрининг охирида истисқо касали билан оғриб шимолдаги ўрмонларга бедарак кетган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |