Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Qamish

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya

Қамиш — бошоқдошларга мансуб кўп йиллик илдизпояли ўсимлик туркуми. Ўзбекистонда оддий Қ. (Пҳрагмитес cоммунис Трин.) тури тарқалган. Пояси тик ўсади, бўйи 3–5 м гача етади, силлиқ, шохламайди. Барглари навбатма-навбат жойлашган, узун наштарсимон, четлари ўткир ғадир-будир. Гуллари қўнғир-бинафша, чочоқ рўваксимон тўпгулга йиғилган. Меваси кулранг донча. Июл—октабрда гуллаб, мевалайди. Бир тўпгули рўвакда 50—100 мингта дон (мева) тугади, уруғи шамол ва сув орқали тарқалади. Уруғи 14-15° ҳароратда сернам жойда униб чиқади. Асосан, илдизпояларидан, баъзан уруғидан кўпаяди. Сизот сувлар сатҳи яқин (2–3 м гача) тупроқларда, дон, шоли, ғўза, беда ва бошқалар орасида учрайди. Шунингдек, ботқоқлашган зах жойларда, ҳовуз, тўқайлар, кўл, суғориш шохобчаларида ўсади.

Кураш чоралари: ер чуқур (30 см гача) ҳайдалади, ер бетига чиққан илдизпоялар йиғиштириб олинади, қуритилади; ерга далапон (10–15 кг/га) сепилади; суғориш ва дренажни тартибга солиш билан сизот сувлар сатҳи пасайтирилади, чопиқталаб экинлар чуқур култивация қилинади.

Қўлланилиш тарихи. Одамлар қабила бўлиб яшай бошлаган даврларданоқ қамишнинг фойдали ва қулай эканлигини билишган. Жумладан, Жанубий Африка ҳудудидан топилган энг қадимги тўшамалар айнан қамишдан ясалган. Олимлар қадимги кроманён одамларига тегишли ушбу қамиш-тўшамани 77 минг йил муқаддам турмушда қўлланган, деб ҳисоблашади.

Ўзбекистон ҳудудида яшаган одамлар ҳам қамишдан жуда қадим даврларданоқ фойдаланиб келишган. Хусусан, неолит даврига оид „Калтаминор“ маданиятига тегишли „Жонбос-ИВ“ манзилгоҳида майдони 300 кв. метр келадиган хода ва қамишлардан қурилган ярим-ертўла шаклидаги кулба топилган. Бундан ташқари, бронза даврига оид „Замонбобо“ маданий ёдгорлигидан кўп буюмлар қаторида қамиш ва похол қолдиқлари топилган.

Афзаллиги. Қадимдан қурилиш материали сифатида қўлланилиб келинган қамишдан чайла ва уй томларини ёпишда фойдаланилган. Қамиш экологик тоза маҳсулот. Сув ёқаларида ўсганлиги учун намгарчиликка жуда чидамли. Уч кун тинмай ёққан ёмғир ҳам қамишдан ёпилган томни 3 см.гача нам қилиши мумкин, холос. Ёғингарчиликдан кейин эса қамишли томлар бир неча соатларда қуриб улгуради.

Қамиш поялари худди тирик организмга ўхшаб яхши „нафас олади“. Шунинг ҳисобига қамиш ишлатилган уйларнинг ҳавоси яхши айланади. Совуқ кунларда уй иссиқ, иссиқ кунларда эса салқин сақланади.

Қамиш шовқин ва иссиқлик ютувчан ҳисобланади. Шу боисдан қамиш билан ёпилган томни ушбу вазифаларни бажарувчи қўшимча қатламлар билан ёпишнинг ҳожати йўқ. Мўрт ва синувчандек туюлса-да, қамиш шамол ва бўронларга дош бера олади.

Қамишдан ясалган чайлалар ҳам ёзда салқинлиги билан ажралиб туради.

Камчилиги.Тез олов олади. Бунинг олдини олиш учун саноатда антипирен моддаси билан қамишга ишлов берилади. Албатта бу катта ёнғинларнинг олдини ололмайди, аммо тўсатдан учиб келган учқун ёки чўғ туфайли томнинг ёниб кетишига йўл қўймайди.

Бўйра. Бўйрачилик — бўйра тўқиш касби Ўрта Осиёда қадимдан ривожланиб келаётган халқ амалий санъати тури. Бўйра, бу — яхши пишган қамишни пачоқлаб, пўстини тозалаб тўқилган буюм. Уни гилам, намат (кигиз), палос тагидан солишган. Бўйра тўқийдиган мутахассислари бўйрачилар деб аталган.

Бўйра гилам, намат (кигиз), палосларни тупроқ ва захдан сақлаган. Ундан деразаларни қоронғилатишда парда сифатида ҳам фойдаланилган.

Бухорода Х асрда қамишдан жуда кенг фойдаланилган. Қадимда бўйрачи маҳаллалар бўлган. Бундай маҳаллалардаги ҳар бир оила бўйра тўқиш билан шуғулланган ва бўйрани бозорларда махсус расталарда сотишган.

Бўйра чанг тўпламайди, зарарли ҳашаротларни ҳайдайди ва энг муҳими, аллергия чақирмайди. Ораси очиқроқ қилиб тўқилган бўйраларда ҳўл меваларни туршак сифатида қуритишган. Бунда ҳўл меваларга ҳарорат бир хилда таъсир этади ва туршакларнинг сифатли бўлишини таъминлайди.

Бордон. Бордоннинг икки маъноси бор. Бири дағал тўшама, иккинчиси дағал тўшамадан тайёрланган идиш. Идиш сифатидаги бордонда буғдой сақланади. Қамиш ғоваклари ғаллани намдан сақлайди, мўтадил ҳароратни ушлаб туради. Қамишнинг кескир бўлаклари эса ғаллани кемирувчилардан асрайди.

Бордон идиш тайёрлаш учун чуқур ўра қазилади. Ўранинг атрофи, пасти гир айлантириб қобиғидан тозаланмаган чий (қамишсимон ўсимлик) билан қопланади. Устидаги қопқоғи ҳам чийдан ясалади.

Қамишдан яна офтобдан асровчи соябонсифат бош кийим, сават, елпиғич, иссиқликни ўтказмайдиган тагчойнак, енгил уқаловчи оёқ кийим, сол, қайиқ, сумка, идишларга ғилоф ва яна бошқа бир қатор сувинерлар тайёрлаш мумкин.

Табобатда. Табобатда ҳам қамишдан кенг фойдаланилади. Қамиш яра-чақаларни тузатишда, бактерияларни ўлдиришда, пешоб ҳайдашда, қон тўхтатишда ва терлашга қарши курашишда самарали восита. Пар ёки қайноқ сувдан куйган жойларга қамиш пояси қўйилса, тезда яхши қилади. Бунда қамиш пояси яхши қуриган бўлиши керак.

Қамишдан тўқилган бўйралар оёқ касалликларида, айниқса ёш болаларнинг ясситовон хасталикларига даво саналади. Оёқ яланг юрилганда товондаги қувват нуқталарини фаоллаштиради. Шу йўл билан ер ва инсон ўртасидаги ўзаро боғлиқликни таъминлайди. Бу эса беморнинг тезроқ оёққа туриб кетишига ёрдам беради. Шу билан бирга ўзидан табиий ҳид чиқариб, асабларни тинчлантиради.

Қамишдан ҳаммом учун мўлжалланган оёқ кийимлар тўқилади. Бу шиппаклар айниқса, вена томирларининг кенгайиши, варикоз касалликлари билан оғриганларга жуда фойдали. Уларнинг қўпол, аммо ҳар қандай массаж ўрнини боса оладиган таглиги, илиқ сув ва пардан юмшаган терини уқалайди. Аллергия қўзғатмайди. Бу синтетик материаллардан тайёрланган ҳар қандай шиппакдан афзалроқдир.

Зараркунандалардан ҳимоялайди. Бунинг учун қамишнинг кулранг донли мева поясини олиб тутатилади. Унинг тутуни пашша ва шу турдаги ҳашаротлардан ҳимоя қилади.

Қамишдан ясалган бўйра эса бурга ва каналардан асрайди. Қамиш бўйра сифатида тўқилганда ҳам ўзидан ҳид чиқариб туради ва зараркунандаларни ҳайдайди.