Qanqa
Қанқа (Харашкат, Канка, Қанқатепа) — милоддан аввалги ИИИ — милодий ХИИИ асрларга оид шаҳар харобаси. Ўзбекистоннинг Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани ҳудудида жойлашган. Тошкент шаҳридан 70 км жануби-ғарбда, Элтамғали посёлкасининг жануби-шарқий чегарасида, Қорасув ирмоғининг (Оҳангарон дарёсининг эски ўзани) чап қирғоғида жойлашган. Энг яқин аҳоли пункти — Қўриқ қишлоғи (собиқ „Ленинизм“ колхози).
| Қанқа | |
|---|---|
|
| |
| Жойлашув | Оққўрғон тумани, Тошкент вилояти, Ўзбекистон |
| Харита | |

Маълумотлар
Қанқа археологик ёдгорлиги Тошкент воҳасида жойлашган энг қадимий шаҳар марказларидан биридир. Қанқа қўрғони Тошкент воҳасининг илк пойтахти, антик давр ва ўрта асрларда Мовароуннаҳрнинг энг катта шаҳар марказларидан бири бўлган. Шаҳар милоддан аввалги ИИИ асрдан то милодий ХИИИ асргача мавжуд бўлган[1].
Номланиши
Тарихчилар орасида Қанқа номи баҳслидир. 1930-йил Михаил Массон Қанқа номининг Авестода эслаб ўтилган Кангхо („юқори ва муқаддас“) билан боғлиқлигини тахмин қилган. Лекин кейинчалик Қанқа номи „Шоҳнома“дан келиб чиққан, деган хулосага келган. Халқ орасида шаҳар номининг шоҳ Қанқа (ёки Анқа) билан боғлиқлиги ҳақида афсоналар юриши ҳақида маълумотлар берган[2].
Халқ орасида юрадиган бошқа версияга кўра Қанқа топоними „қон“ сўзи билан боғлиқ бўлиб, „қонли“, „қурбонгоҳ“ маъноларини англатади[3].
Кейинги давр тадқиқотчилари шаҳарнинг номини Кангюй давлатига оидлигини таъкидлашади. Қанғ давлати таркибида бўлган Шошнинг биринчи пойтахти шу ерда бўлгани тахмин қилинади[4][5][6][7].
Хитой манбаларида Юни ва Харашкат номлари билан тилга олинади.
Айрим археологлар Қанқани Скиф Антиохияси шаҳри харобаси деб ҳисоблашади. Бу шаҳарга милоддан аввалги ИИИ асрда Яксарт дарёсининг (ҳозирги Сирдарё) ўнг қирғоғида юнон қўмондони Демодам томонидан асос солинган ва шоҳ Антиох шарафига номланган.
Ўрта асрларда шаҳар Харашкат деб номланади[6]. Ўрта аср тарихчиси Ибн Ҳавқалнинг ёзишича, Харашкат катталиги бўйича Шош ҳудудидаги Бинкатдан кейинги иккинчи ўриндаги шаҳар ҳисобланган[8].
Ёдгорликка етказилган зарар
2023-йилнинг сентябр ойи бошида ёдгорлик жойлашган ерни сунъий йўлдош орқали кузатиб, сўнг ташриф буюрган 20 нафар халқаро мутахассис Қанқа ёдгорлигининг аҳоли томонидан эгаллаб олиниб, унга жиддий зарар етказилганига гувоҳ бўлишган. Бунгача ёдгорликнинг Унесcонинг умумжаҳон мероси рўйхатига киритилиши кутилаётган эди[9].
Манбалар
- ↑ Рассилка Академии наук Узбекистана, декабр, 2013 год.
- ↑ Массон М. Е. Загадочноэ городищэ Канка. Из резултатов работ 29 отряда ТПЕ. // СОНАТ, Ташкент, 1934, № 4. С. 115; Массон М. Е. Ахангеран. Археолого-топографический очерк. Ташкент, 1953. С. 106-110]
- ↑ [Богомолова К. А. Следи древнего култа води у таджиков. // ИООН Тадж. ССР. 1952, вип. 2. С. 59]
- ↑ „УНЕСCО, Канка“. 2020-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 16-октябр.
- ↑ [Филанович М. И. Ташкент. Зарождениэ и развитиэ города и городской култури. Т., 1983. С. 26; Шаниязов Ш. К. Об исторической топонимике Ташкента. // ОНУ, № 7, 1983. С. 36-37]
- ↑ 6,0 6,1 „ГОРОД СВЯЩЕННОГО ФАРНА, ДРЕВНЕЙШАЯ СТОЛИЦА ТАШКЕНТСКОГО ГОСУДАРСТВА“. 2009-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-январ.
- ↑ „Письма о Ташкенте :: Город благородного камня“. 2019-йил 16-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 16-октябр.
- ↑ „АБУ-Л-КАСЫМ ИБН ХАУКАЛЬ «КНИГА ПУТЕЙ И СТРАН»“. 2010-йил 31-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 3-сентябр.
- ↑ „Тошкент вилоятида ЮНЕСКО рўйхатига олинган 2 минг йиллик ёдгорлик йўқ қилиняпти.“. 2023-йил 29-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 3-сентябр.
Адабиёт
- Массон М.Е., Ахенгеран: Археологотопографический очерк, Т., 1953;
- Абдуллаев К. А., Изистории городиша Канка (1969—1972), История материалной културн Узбекистана, Вш. 12, Т., 1975;
- Буряков Ю. Ф., Қосимов М. Р., Ростовсев О. М., Тошкент областининг археологик ёдгорликлари, Т., 1975.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |