Qaqa Sariyev
Қақа Сариев (1900-йил, Хива хонлиги – вафот санаси аниқ эмас, Тошҳовуз вилояти, Туркманистон ССР) – совет иқтисодиёт, давлат ва сиёсий арбоби, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1950-йил)[1].
| Қақа Сариев | |
|---|---|
| Таваллуди |
1900-йил |
| Вафоти |
номаълум Ленин тумани, Тошҳовуз вилояти, Туркманистон ССР |
| Фуқаролиги | СССР |
| Касби | бригадир |
| Партияси | Совет Иттифоқи Коммунистик партияси |
| Мукофотлари |
|
1920-йилдан – иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ишларда ишлаган. 1920—1960-йилларда – ўз хўжалигида деҳқон, колхозчи, Ўрозкелди Эрсариев раҳбарлигида Туркманистон ССР Тошҳовуз вилояти Ленин туманидаги Телман номидаги колхоз аъзоси.
Ҳаёти
1900-йилда Хива хонлиги ҳудудида (совет даврида Туркманистон ССР Тошҳовуз вилоятининг Оқтепа тумани) камбағал деҳқон оиласида туғилган. Совет Иттифоқи Коммунистик партияси аъзоси бўлган. Миллати бўйича туркман.
Коллективлаштириш бошланишидан олдин қишлоқ хўжалида ишлаган, Телман номидаги Ўрозкелди Эрсариев раҳбарлик қилган маҳаллий колхозга ишга киргач пахтачилик бўлимида колхозчи бўлиб ишлаган. 1948- йилдаги иш натижаларига кўра бригадир Қақа Сариев Ленин ордени билан тақдирланган. 1949-йилда унинг бўлинмаси 9 гектар майдоннинг гектаридан 66,8 сентнердан пахта ҳосили олган[2]. 1949-йилда суғориладиган ерлардан юқори пахта ҳосили олганлиги учун Сариев Қақа Ленин ордени ва Ўроқ ва Болға олтин медали билан биргаликда Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони билан тақдирланган. Кейинги йилларда ҳам Қақа Сариевнинг бригадаси пахтадан юқори ҳосил олишда давом этган, меҳнатлари натижаларига кўра СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1950-йил 21-июлдаги фармони билан у Ленин ордени ва „Ўроқ ва „Болға“ олтин медали билан Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони билан учинчи марта тақдирланган[3]. 1960-йилда нафақага чиққан ва касаба уюшмасининг эътиборга молик шахсий нафақахўрларидан бири бўлган. У умрининг охирларини ўзи туғилиб ўсган Тошҳовуз вилоятида яшаган. Вафот санаси аниқ эмас. 1960-йилдан кейин вафот этган деган таҳминлар мавжуд.
Мукофотлари
- Ленин ордени (1949-йил 11-июн, 1950-йил 21-июл, 1951-йил 30-июл)
- Меҳнат Қизил Байроқ ордени (1957-йил 14-феврал)
- „Меҳнатда ўрнак кўрсатганлик учун“ медали (1948-йил 5-апрел)
- Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1949-йил 11-июн, 1950-йил 21-июл, 1951-йил 30-июл)
- ва бошқа бир қанча медаллар[3]
Манбалар
- ↑ Туркменская Совецкая Энсиклопедия. – 1974—1989.
- ↑ „Герои Социалистического Труда Туркмении“.[сайт ишламайди]
- ↑ 3,0 3,1 „Кака Сарыев. Сайт «Герои страны».“.