Qaror
Қарор (ҳуқуқда) — 1. Давлат органи ёки мансабдор шахснинг ўз ваколати доирасида муайян мақсадга эришиш йўлида қабул қиладиган ва бирор оқибат келтириб чиқарадиган ҳужжати. Қарор, одатда, ижро этувчи ҳокимият органи томонидан қабул қилиниб, у ана шу органнинг ўз вазифаларини амалга ошириш воситалари ва йўлларини назарда тутган бошқарув вазиятини таҳлил этиш ҳамда баҳолашга оид эрки ифодаси ҳисобланади. Қарор ижро этувчи ҳокимият тегишли органи компетенсияси доирасида қабул қилинадиган меъёрий ёки индивидуал (аниқ ҳуқуқий ҳужжат кўринишида юридик расмийлаштирилиши натижасида шахс ёки вазиятга тааллуқли) ҳуқуқий аҳамият касб этади. Бошқарув фаолиятини амалга ошириш жараёнида узоқ муддатли ва муайян соҳа билан боғлиқ фаолиятни (ишларни) истиқболли лойиҳалаш юзасидан қарорлар, масалан, мақсадли дастурий қарорлар, жорий асосий фаолиятни амалга ошириш бўйича тезкор, процессуал, услубий, тавсиявий, индивидуал ва шаҳрик. қарорлар қабул қилиниши мумкин. Қарорда уни амалга ошириш муддатлари ва ижрочилари аниқ белгилаб қўйилган бўлади. У қабул қилинишидан олдин лойиҳаси тайёрланиб, муҳокама қилиниши мақсадга мувофиқдир; 2. Фуқаролик, хўжалик, маъмурий ва жиноят ишлари бўйича суд таркиби ёки судя чиқарадиган ҳуқуқий ҳужжат (қаранг Суд қарори.).
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |