Қарун — Эрондаги дарё, Шатт улАраб дарёсининг чап ирмоғи. Уз. 820 км, ҳавзасининг майдони 60 минг км². Загрос тоғларидан бошланиб, тор дара ва сойликлардан, қуйи оқимида Месопотамия пасттекислигида оқади. Ўртача сув сарфи 770 м³/сек. Баҳорда суви кўпаяди. Дарёдан суғоришда фойдаланилади, қисман туннел орқали Исфаҳон воҳасига оқизилади. Аҳвоз шаҳригача кема қатнайди.