Қашқар, Қизилсув — Хитойнинг ғарбий қисмидаги дарё, бошланиш қисми Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудларида. Узунлиги 765 км (685 км Хитойда), ҳавзасининг майдони 90,8 минг км². Дарё Олай ва Орқа Олай тизмаларининг ён бағирларидан бошланиб, қуйи қисмида Қашқар текислигида оқади. Суви воҳани суғоришга сарфланади. Ўртача сув сарфи қуйи қисмида 77 м³/сек., энг юқориси 500 м³/сек. Ёзда суви кўпаяди. Дарё кўп оқизиқ келтиради. Қ. дастлаб Ёркенд дарёсига қуйилган, эндиликда ундан ғарбда жойлашган Тўғроққум қумларига сингиб кетади. Қ. бўйида Қашқар шаҳри жойлашган.

Манбалар