Қашқарча — келиб чиқиши уйғур мусиқаси билан боғлиқ усул ҳамда шу усул жўрлигида ижро этиладиган куй ва ашулалар: 1) Шашмақомнинг 2гуруҳ шўъбалари Савт, Мўғулча туркумларида Рок, Мустазоди Наво каби шўъбаларнинг талқинчаягт кейин келадиган шохобчаси. Улар шўъбалар номи билан бирга қўшиб (мас, Қашқарчаи Савти Ушшоқ каби) аталади; 2) 2 қисмли ўзбек халқ куйи. Унда уйғур ва ўзбек халқ мусиқаси оҳанглари уйғунлашган; 3) ҳофиз Содирхон Бобошарифов басталаган ашула номи.