Qattiq magnit disk
Винчестер (инг. ҳард диск – қаттиқ диск) – компютердаги барча дастур ва маълумотлар сақланадиган хотира қурилмаси.
Қаттиқ магнит дисклардаги йиғувчилар Винчестер номи остидаги қаттиқ магнит дисклардаги йиғувчилар (ҚМДЙ) СҲКларда кенг тарқалган. Винчестер атамаси сиғими 16 Мбайт (ИБМ, 1973-йил) бўлган қаттиқ диск биринчи моделининг жаргони номидан келиб чиққан бўлиб, у ҳар бири 30 та сектордан иборат 30 та йўлкага эгадир. Бу маълум бўлган „Винчестер“ ов милтиғини „30/30“ калибри билан айнан мос келади. Бу йиғувчиларда битта ёки бир нечта қаттиқ дисклар бўлиб, улар алюминий ёки кремний қоришмасидан тайёрланган ва феррилок билан қопланган, герметик ёпиқ корпусга ўқиш-ёзиш магнит каллаги блоки жойлаштирилгандир. Бу йиғувчиларнинг сиғими олинмайдиган конструксия ҳисобига эришиладиган ўта юқори ёзиш зичлиги туфайли бир неча минг мегабайтгача етади; улар тезкорилиги ҳам ЭМДЙ га нисбатан жуда юқоридир. 1997-йилдаги энг катта қийматлар: сиғими 9000 Мбайт (1997-йилга сиғим стандарти – 1200 Мбайт); айланиш тезлиги – 8000 айл/мин; мурожаат қилиш вақти – 5 мс; трансфери – 17 байт/с. ҚМДЙ жуда ранг – барангдир. Диск диаметри кўпинча 3,5" (89 мм), лекин бошқалари ҳам бордир, хусусан 5,25" (133 мм) ва 1,8" (45 мм) ҳам бор. Дисководнинг энг кўп тарқалган корпусининг баландлиги стол усти СҲК ларда- 25 мм, машина – серверларда – 41 мм, ихчам СҲК ларда −12 мм ва б. Замонавий винчестерларда зонали ёзиш усули ишлатила бошланди. Бу ҳолатда дискнинг бутун юзаси бир нечта зоналарга бўлинади, шу билан бирга секторларнинг ташқи зоналарига ичкисига нисбатан кўпроқ қийматлар жойлашади. Бу, хусусан, қаттиқ дискларнинг сиғимини тахминан 30% ошириш имконини беради.
Ўз таркибига йўлкаларни ва секторларни олган диск структурасини магнит ташувчида тасвирлаш учун унда физик, ёки паст даражали форматлаш деб аталадиган жараён бажарилиши керак (пҳйсиcал, ёки 1оw-1эвел форматтинг) Бу жараённи бажариш пайтида назоратчи ташувчига хизматчи маълумотни ёзади, у секторда диск силиндрларини белгилашни аниқлайди ва уларни номерлайди. Паст даражали форматлаш дискни ишлатиш жараёнида бузуқ секторларга мурожаат қилишни инкор қилиш учун уларни маркировка қилиб ҳам чиқади. Максимал сиғим ва қийматларни узатиш тезлиги йиғувчи ишлайдиган интерфейсга боғлиқдир (дискли интерфейслар олдинги параграфда кўриб чиқилган). Стандарт айланиш тезлиги, масалан, ЭИДЕ интерфейси учун – 3600, 4500 ва 5400 айл/мин. Процессорнинг дисклар билан маълумотлар алмашиш тезлигини ошириш учун ҚМДЙ ни кешлаш керак, дисклар учун кеш хотира асосий хотира учун кешнинг функционал вазифаси каби вазифага эгадир, яъни дискка ёзилаётган ёки ундан ўқилаётган маълумотларни қисқа вақт сақлаш учун тез ҳаракатланадиган хотира буфери бўлиб хизмат қилади. Кеш-хотира дисководга нисбатан созланган бўлиши мумкин, тезкор хотирада дастури йўл билан яратилиши ҳам мумкин (масалан, Миcрософт Самартдриве драйвери билан). Процессорнинг диск кеш хотираси билан маълумотларни алмашиш тезлиги 100 Мбайт/с га етиши мумкин. СҲКда одатда битта, кам ҳолларда бир нечта қаттиқ магнит дисклардаги йиғувчилар бўлади. Лекин МС ДОС да дастур воситалари билан битта физик диск бир нечта „мантиқий“ дискларга бўлиниши мумкин; шу билан бирга битта йиғувчида бир нечта ҚМД имитация қилинади. Олинадиган винчестерлар ҳам ишлатилади – уларнинг сиғими одатда 1 Гбайтдан ошмайди. Яқин кунда САМСУНГ компанияси тўрт линияли қаттиқ дискларни ишлаб чиқармоқда. Спин Поинт ТП80, Спин Поинт ПЛ 40, Спин Поинт В80 ва Спин Поинт ВЛ40. П80 ва ВЛ 40 серияси платин айланиш тезлиги 7200 об/мин, В80 ва ВЛ40сериясидаги дисклар айланиши 5400 об/мин. Пл40 ва ВЛ40 серияли дисклар паст профелли, уларнинг конструксиясида битта диск ва битта каллак ишлатилади. Ҳар хил характеристикали техника ва катта сиғимли хотирага сақлаши, кўплаб фойдаланувчиларни қондиради. Ҳамма моделларда 80Гбайтли кенг ёзувчи пластина қўлланади. Гидро динамикли подшивкаси, НоцеГуард ва СиллентДеэк шовқин берувчи фирма технологияси, шунингдек ССБ ва Импаcт Гуорд зарбалардан сақлаш технологияси. СП 1604Н диск асосий техник характеристикалари 1 жадвалда келтирилган. ЖАДВАЛ Конструкторларга, диск ишини паст- шовқин даражаси 27дб дан ошмаслигига эришилди. Бунда кутиш режимида 27дб ва 1 қидириш режимида 28 дбга эришилди. Тестлар учун фирм Wарc нинг ТМ100-23 версиясидаги диск берилган. Янги винчестернинг имкониятларини текшириш учун СҲК таркибига қуйидаги конфигурация тестлар ўтказилди: Интел Пентиум 1700 (400Мгс) профессори; Асосий платаси Албатрон РХ45
Қаттиқ жисмли хотира қурилмалари томонидан рақобат
Қаттиқ жисмли хотира қурилмалари (ССД) ўзининг юқори тезлиги (М.2 (НГФФ) НВМе туридаги қаттиқ жисмли хотира қурилмалари учун сониясига 7 гигабайт ёхуд ПCИэ кенгайтирма картали хотира қурилмалари учун сониясига 2,5 гигабайт)[1], ишончлилиги ва камроқ қувват сарфи билан қаттиқ дискларни сиқиб чиқармоқда. Қаттиқ жисмли хотира қурилмаларининг разрядлилиги қаттиқ дискларга нисбатан турт-тўққиз маротаба юқори[2]. 2016 йил ҳолатига хабар берилишича, қаттиқ дискларнинг ишдан чиқиш даражаси йилига 2-9%ни ташкил қилади, қаттиқ жисмли хотира қурилмаларида эса йилига 1-3%ни ташкил қилади[3][4]. Бироқ, қаттиқ жисмли хотира қурилмаларидаги маълумотлардаги тузатиб бўлмас хатоликлар қаттиқ дискларга нисбатан кўпроқ учрайди.
Қаттиқ жисмли хотира қурилмалари энг катта қаттиқ дискларга нисбатан каттароқ ҳажмда хотира ва/ёки янада юқорироқ сақлаш зичлигини тақдим қилмоқда (100 ТБ ва 30 ТБ ҳажмли қаттиқ жисмли хотира қурилмалари 2,5 дюймли қаттиқ дискнинг корпусларига жойлашади, лекин унинг баландлиги 3,5 дюймли қаттиқ дискларникидек бўлади)[5][6], бироқ уларнинг нархи баландлигича қолмоқда.
Манбалар
- ↑ „Интел Оптане ССД 900П Сериэс Ревиэw“. сторагеревиэw.cом. Қаралди: 2023-йил 15-август.
- ↑ „Ҳоw лонг бефоре ССДс реплаcе неарлине диск дривес?“. блоcксандфилес.cом. Қаралди: 2023-йил 15-август.
- ↑ „Флаш Релиабилитй ин Продуcтион: Тҳе Эхпеcтед анд тҳе Унехпеcтед“. усених.орг. Қаралди: 2023-йил 15-август.
- ↑ „Cомпетитион бетwеэн ССД анд ҲДД“. датанумен.cом. Қаралди: 2023-йил 15-август.
- ↑ „Неэд А 100ТБ ССД? Нимбус Дата Ҳас Ёу Cоверед Wитҳ Тҳе ЭхаДриве ДC100“. томшардwаре.cом. Қаралди: 2023-йил 15-август.
- ↑ „Самсунг унвеилс wорлд’с ларгест ССД wитҳ wҳоппинг 30ТБ оф стораге“. тҳеверге.cом. Қаралди: 2023-йил 15-август.
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
| Компютерларга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |