Qavs
Қавс | |
|---|---|
| Униcоде ичида |
(: У+0028 |
| УТФ-16 |
(: 0х28 |
| УРЛ-код |
(: %28 |
| Яна қара | |
| Нуқта | |
Қавс (араб. — ёй, эгилган нарса) — ўзбек тилида кенг қўлланадиган, икки элементли (қўшалоқ), асосан, гап ўртасида ва охирида ишлатиладиган чегараловчи тиниш белгиси. Очилувчи ва ёпилувчи қисмлардан иборат. Дастлаб у "Туркистон вилоятининг газетаси"да 1873-йилдан қўлланган, кейинчалик бошқа газ., журнал ва китобларда ҳам ишлатила бошлаган. Ҳозирги ёзувда асосан 2 хил шаклда ишлатилади: а) одатдаги Қавс () асосий меъёр ҳисобланиб, барча ёзув шаклларида учрайди; б) ўрта Қавс ёки катта Қавс — [] ва {} математика, геометрия, кимё ва бошқалар фанларда, шунингдек, Қавс ичида Қавс келадиган ҳолатда учрайди. Хусусан, математикада бу белги амалларнинг бажарилиши тартибини белгилаш учун ишлатилади. Мас, (5,2+4,8):0,5 (олдин қавс ичидаги амал бажарилади). Қавснинг ёпилувчи (иккинчи) қисми баъзан ёзма нутқда кетма-кет келувчи, саналувчи фикрлар, таърифларни рақамлашда (рақам ёки ҳарф билан) якка, мустақил ҳолда ҳам қўлланиши мумкин.
Ҳозирги ўзбек тилида қуйидагилар Қавсга олинади: а) киритма конструксиялар (киритма сўз, киритма бирикма, киритма гаплар); б) ремаркалар; в) ситата ёки мисолларнинг манбалари; г) тушунтириш, изоҳ, уқтириш маъносидаги сўз, бирикма ва гаплар, шунингдек, газ. ва жур.лардаги "давоми бор", "боши 3бетда" кабилар ҳам Қавсга олинади; д) ситатадаги бирор сўз ёки жумлага муаллифнинг турли муносабатини билдирувчи сўроқ, ундов белгилари, шунингдек, муаллиф томонидан ситатага киритилган гаплар. Қавсга олинган қисм асосий гап (матн) билан бевосита ёки билвосита алоқадор бўлади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |