Qayir
Қайир — дарё тошган пайтда водий тубининг сув босадиган қисми; замини ўзан аллювийларидан, усти эса сув тошқини пайтида оқизиб келтириладиган чўкинди жинслардан иборат. Баъзан қадимий аллювиал жинслардан ташкил топган энг пастки, она жинс қатламлари ҳам очилиб қолади. Қ.нинг ўзанга яқин қисмларида йирик донали аллювийлар тўпланиб, жўяклар ва марзалар ҳосил қилади (ўзанбўйи Қ.). Қ. ўртасига томон тобора майда оқизиқлар чўкади (марказий Қ). Баланд қирғоқларга яқин жойга фақат лойқа заррачаларгина етиб боради, бу ерда Қ. анча паст ва ботқоқлашган бўлади (терраса бўйи Қ). Қ. юзасида ҳалқоблар, дарёнинг эски ўзани, тармоқларининг изи учрайди.
Қ дарё ўзанининг ён тарафларга ўзгариши натижасида юзага келади. Сув сарфи бир меъёрда бўлмаган текислик дарёларининг Қлари кенг (20–40 км) бўлади. Тектоник букилмаларда оқадиган дарё Қ.ларининг кенглиги букилманинг каттакичиклигига боғлиқ. Қ. релефининг шаклланишига ўсимликлар ҳам таъсир кўрсатади. Қ ўтлоклари энг яхши емхашак манбаи ҳисобланади. Тупрокдари жуда унумдор бўлади. Сув босган даврда Қ.да балиқлар увулдириқ ташлайди, шу сабабли Қ балиқчилик хўжалигида муҳим аҳамиятга эга. Кичикроқ тоғ дарё Қларнинг аллювий ётқизиқларида фойдали қазилмаларнинг сочма конлари (олтин, платина, кассетерит ва бошқалар) учрайди. Қум ва шағал қурилиш хом ашёсси сифатида ишлатилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |