Qaymoq

Қаймоқ — сут маҳсулоти. Сут сепаратори ихтиро қилингунча сутни 10— 12 соат давомида паст ҳароратда махсус идишлар (мас, Ўзбекистонда сопол товоқ)да тиндириб олинган. Таркибида ёғлилигига қараб 59,6—81,8% сув, 2,4—3,4% оқсил, 2,7—4,2% лактоза, 0,3—0,6% минерал моддалар бор. Сут здларида бевосита истеъмол қилишга мўлжалланган, ёғлилиги 10%, 20% ва 35% бўлган Қ. ишлаб чиқарилади. 10% ли Қ. 78—80° да, 20% ва 35% лиси 85—87° да (15—30 сек. давомида) пастерланади, сўнгра дарҳол махсус совитиш ванналарида 4—6° га қадар совитилади, шиша идишлар ёки қоғоз пакетларга қуйилади. Оддий Қ.дан ташқари қуюлтирилган ва қуруқ Қ.лар ҳам ишлаб чиқарилади. Қ.нинг ўзи истеъмол қилинади, ичимлик ва таомларга қўшилади. Қ.нинг асосий қисми саноатда сариёғ, сметана олиш учун қайта ишланади, музқаймоқ тайёрланади.
Яна қаранг
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |