Qayum Ramazon
Қаюм Рамазон (тахаллуслари: Қаюм, Ўктам, Турғунбой қори, Рамазон қори) (1900–1938-йил, 10-апрел) – ўзбек педагоги, журналист, театр танқидчиси, тилшунос. Тошкентда туғилган.
| Қаюм Рамазон | |
|---|---|
| Таваллуди |
1900-йил Тошкент, Туркистон генерал-губернаторлиги, Россия Империяси |
| Вафоти |
1938-йил 4-октабр Тошкент, Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Соҳаси | педагог, журналист, театр танқидчиси, тилшунос |
| Машҳур ишлари | “Ўзбекча тил сабоқлиги”, “Ер юзидаги тиллар орасида ўзбек тили”, “Ўзбек тилининг имло қоидалари” |
Фаолияти
Мунавварқорининг янги усул мактаби ҳамда мадрасада, Боку педагогика институтида (1916–17) ўқиган. 1918–21 йилларда ўқитувчилар тайёрлаш курси ва бошланғич мактабларда ўқитувчи. Абдурауф Фитрат билан бирга “Чиғатой гурунги”ни ташкил қилган ва унда котиб бўлиб ишлаган (1919). “Қизил байроқ” ва “Туркистон” газеталарида адабий ходим (1921–23). Фан қўмитаси ҳузуридаги Тил ва адабиёт институтида доцент (1934–37).
Ижоди
Қаюм Рамазон ўзбек мактаблари учун дастлабки она тили дарсликларини яратган. “Она тили” (Фитрат ва Шокиржон Раҳимий билан бирга, 1918), “Билим йўллари”, “Ёзув йўллари” (1919), 4 китобдан иборат “Ўзбекча тил сабоқлиги” (Мунавварқори ва Шорасул Зуннун билан ҳамкорликда, 1925–26), “Ер юзидаги тиллар орасида ўзбек тили” (1930), “Ўзбек тилининг имло қоидалари” (1931), “Ўзбек тилининг бирлашган имло қоидаси” (1934), “Ўзбек тили иш китоби” (Ш. Шамсий билан ҳамкорликда, 1935–36) китоблари муаллифи.
Вафоти
Қаюм Рамазон 1938-йил 4-октабрда Тошкентда Бўзсув бўйида “Халқ душмани” сифатида отиб ташланган. 1957-йилда оқланган.
Ҳаволалар
ҳттпс://шош.уз/уз/қаюм-рамазон-2/ (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-12-04 санасида архивланган)