Qibar
Қибар (шунингдек Қайбар, Қеибар ёки Қибаре), расмий номи ал-Ҳава (арабча: الهوى), Сурия шимоли-ғарбида, Ҳалаб муҳофазасининг Африн округида жойлашган қишлоқ. Мазкур қишлоқ қўшни Арша қишлоғини ҳам қамраб олгани сабабли Аршқибар (Арша ва Қибар) деб ҳам аталади[2]. Қишлоқ Жоума (Гума) текислигида денгиз сатҳидан 360 метр баландликда жойлашган[2]. Ғарбда Африн ва Марямин билан чегарадош. Ҳалабдан 40 км шимоли-ғарбда жойлашган.
Қибар | |
|---|---|
| Қишлоқ | |
| Мамлакат | Сурия |
| Муҳофаза | Ҳалаб |
| Округ | Африн округи |
| Ноҳия | Африн |
| Аҳолиси (2004) |
743[1] |
| Вақт минтақаси | УТCЕЭТ +2; +3 |
Сурия Марказий Статистика Бюроси (CБС) маълумотларига кўра, 2004-йил аҳолини рўйхатга олишда Қибар аҳолиси 743 кишини ташкил қилган[3][1]. 2016-йил, Сурия фуқаролар уруши даврида аҳоли 6 000 нафар атрофида бўлган[3]. 2009-йилда тадқиқотчи Фермаз Герибо қишлоқда етмишта язидий оиласини қайд этган бўлса, муаллиф Себастян Майсел қишлоқдаги оилаларнинг ярми язидийлар эканлигини таъкидлаган[3]. Қишлоқ Африн ҳудудидаги етакчи Язидий оиласи бўлган Дарвиш уруғининг анъанавий қароргоҳи ҳисобланади[2]. Қишлоқ номи 1970-йилларда президент Ҳофиз Асаднинг араблаштириш сиёсати даврида расман „ал-Ҳава“ деб ўзгартирилган[2].
Қибар атрофида қадимги манзилгоҳлардан қолган археологик ёдгорликлар, қадимий ёзувлар битилган бир қанча ғорлар мавжуд. Яқин атрофда учта Язидий зиёратгоҳи, хусусан, Cилмара ғори, Мелекади зиёратгоҳи ва Ҳерcерка Шайх Ҳусайн зиёратгоҳи мавжуд[2]. Қишлоқ 1030-йилда Азаз жанги олдидан византияликлар ва араблар тўқнашган жанг майдони бўлган. Ўрта асрларда суриялик географ Ёқут Ҳамавий 13-асрда ёзган асарида қишлоқ ҳақида эслатиб ўтган[4]. Сурияда Франсия мажбурий бошқаруви даврида ўн йил мобайнида Қибар шаҳрида бир насроний ва бир язидий ўқитувчи ҳамда Синжардан келган язидий диний муаллим фаолият юритган язидий мактаби ишлаб турган[5].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Генерал Cенсус оф Популатион анд Ҳоусинг 2004 (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-10-12 санасида архивланган). Сйриа Cентрал Буреау оф Статистиcс (CБС). Алеппо Говернорате. Арчивед ат [1]. (арабча)
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 Маисел 2017, с. 21.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Маисел 2017, с. 19.
- ↑ "Ле Сите де 'Арша Wа-Қибар". Топои Ориэнт-оccидент 11 (1): 175. 2001. ҳттпс://боокс.гоогле.cом/боокс?ид=лзҳНААААЙААЖ&қ=%22Қибар%22.
- ↑ Маисел 2017, с. 32, ноте 35.
Адабиётлар
- Маисел, Себастиан. Езидис ин Сйриа: Идентитй Буилдинг амонг а Доубле Миноритй. Ланҳам, Марйланд: Лехингтон Боокс, 2017. ИСБН 9780739177747.