Qilich
Қилич метал ёки бошқа материаллардан тайёрланадиган, узун, кескир тиғли, тешувчи ва кесувчи қуролдир. Турли маданиятларда қиличлар турлича кўринишга ва ҳажмларда ясалган. Қадимги Римда гладиус, Японияда катана, Ғарбий туркий халқларда ётағон каби қиличлар урф бўлган.
Қилич — чопиш ёки санчиш билан ёвга шикаст етказадиган тиғли қурол. Биринчи бор қад. туркий Урхун-Енисей битикларида қайд этилади. Дастлабки қилич ханжарсимон бўлиб, учи ўткир, 2 тиғли қилиб ясалган. Қилич дастасидан ушлаганда қўл тиғ томонга ўтиб кетмаслиги учун даста билан тиғ ажратиб қўйилган. Қиличнинг қад. турлари суякдан ясалган, сиртига чақмоқтошлар қопланган ва у фақат санчиш учун яроқли бўлган. Кейинчалик жез ва темирдан тайёрланган қилич ҳам санчиш, ҳам чопиш учун хизмат қилган. ВИ—ВИИ асрларда Шарқ мамлакатларида бир томонлама тиғли эгри қилич ясалган. Унинг уз. 80—90 см, эни 3—3,5 см бўлиб, қинда сақланган. Маъданга ишлов беришнинг ривожланиши оқибатида Қ, сифати ҳам ошиб борган. Шарқ давлатларида Дамашқ пўлатидан ишланган қилич, Исфаҳон қиличи шуҳрат қозонган. Ҳукмдорлар, лашкарбошилар, беклар ва баҳодирлар учун ясалган қиличлар олтин, кумуш ва қимматбаҳо тошлар билан зийнатланган.
Қилични асосан белга тақиб ташилади. Унинг учун махсус камар тақилиши ҳам мумкин. Урушда қиличлар от жабдуғига тақилади. Қилич узунлиги яримдан икки метргача бо'лади. 2 метрдан узун қиличлар ҳам бор. Қилични муҳофаза қилиш учун чарм ёки бошқа материалдан қилинган қинга солинади. Қилич сопи ва қинини расм, дуо, бо'ёқлар билан безашади.
Кунимизда ўточар қуроллар тарқалиши билан қиличлар долзарб бўлмай қолди. Ҳозир қиличларни асосан коллексия ёки безак учун тайёрлашади.
Галерея
-
Усмон Пошо қиличи, Севастопол Қора денгиз ҳарбий музейи, Россия
-
Адолат қиличи, Фреиличт музейи, Олмония
-
Wиллиам Wаллаcе қиличи, Эдинбургҳ музейи, Шотландия
-
Антик қилич, Ҳарбий музей, Франсия
-
Қадимги корейс қиличи, Корея Халқ музейи, Жанубий Корея
| Викиомборда „Қилич“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |