Қир — атрофидаги ерлардан бир оз кўтарилиб турган, ясси ёки салгина гумбазсимон баландлик, тепалик, платолар. Пасттекисликларга нисбат қилиб, мутлақ баланд. 200 м дан 500 м гача деб қабул қилинган. Баъзан бундан ҳам баланд бўлган усти ясси паст тоғлар ҳам қир дейилади. Мас, Ўрта Россия, Волгабўйи, Қизилқум ва Қорақумдаги тоғлар. Қирлар баланд текисликлар, тоғларнинг оқар сув, шамол, нураш натижасида емирилишидан, тектоник кўтарилишлар натижасида ҳосил бўлади. Қирлардан Ўзбекистонда чорва моллари учун яйлов сифатида ва баҳорикор деҳқончилик қилишда фойдаланилади. Фаргона водийси ландшафти Ўрта Осиёдаги типик қирларга мисол бўлади.