Qrim
Ушбу мақола ярим орол ҳақидадир. Шу ярим оролда жойлашган маъмурий бирлик учун Қрим Мухтор Республикасига қаранг.
Қрим ярим ороли
Қрим ярим ороли (русча: Крым; украинча: Крим; қрим татарча: Qırım, Къырым; қадимги юнонча: Κιμμερία/Ταυρική) Украина жанубидаги ярим оролдир. Майдони — 27 минг км2. Ғарб ва жанубда Қора денгиз ва шарқида Азов денгизига туташ. Шимолда тор (8 км чамасида) Перекоп бўйни орқали Шарқий Европа текислиги билан туташган. Қрим ярим оролининг шарқида Қора денгиз ва Азов денгизи оралиғида Керч ярим ороли, ғарбида Қрим ярим оролининг бир қисми — Тарханкут ярим ороли жойлашган.

Қрим оролнинг Шимоли-шарқий соҳили бўйлаб Азов денгизининг кичик қўлтиқчалари (Сиваш ва бошқалар) чўзилган. Шимоли (ярим оролнинг катта қис-ми) даштли текислик (Даштли Қрим), жануби (майдони жиҳатдан кичик) Қрим тоғлари билан банд. Энг баланд жойи 1545 м (Роман-Кош тоғи). Жанубида Қримнинг жанубий соҳили бўйлаб кам-бар текислик чўзилган; соҳилнинг у ер-бу ерида лакколитга ўхшаш магматик жинслар (Аюдоғ тоғи), қадимги вулқон массивлар (Қорадоғ тоғи) учрайди. Фойдали қазилмалари: Керч темир рудаси, кўлларда туз ва шифобахш лойлар, оҳактош, гил, мергел. Қрим оролнинг шимолий қисмининг иқлими мўътадил қуруқ. Қиши илиқ (январнинг ўртача температураси Г, 2°); ёзи иссиқ (июлнинг ўртача температураси 24°). Қрим оролнинг жанубий соҳилида иқлим ўрта денгиз иқлими; ёзи иссиқ (июлнинг ўртача температураси 24°) ва қиши илиқ (январнинг ўртача температураси 4°гача). Йиллик ёғин ғарбий қисмида 1000–1200 мм, шарқида 500–700 мм, шимолида 300–500 мм. Ярим оролнинг дарёлари камсув; муҳимлари — Чёрная, Белбек, Кача, Алма, Салгир. Шимолий Қрим канали, Салгир дарёсида Симферопол сув омбори қурилган. Бир неча йирик шўр кўл бор. Шимолий қисмида каштан, Сиваш бўйлаб каш-тан, шўртоб, шўрхок тупроқлар, марказий қисмида қоратупроқ, тоғ олди ва тоғларда ишқорсизланган қоратупроқ, қўнғир тоғўрмон, яй-ловларда қоратупроқсимон тоғ-ўтлоқ тупроқлар тарқалган. Шимолий қисмининг ер юзаси ҳайдалиб экин экилади. Озроқ қисмида дашт ўсимликлари сақланиб қолган. Тоғларда (айниқса, шимолий ён бағрида) дуб, қорақай-ин-граб, қарағай ўрмонзорлари бор. Қримнинг жанубий соҳилида ўрта денгиз атрофига хос ўсимликлар ўсади. Ман-зарали дарахт ва буталардан иборат парклар, боғлар, токзорлар, тамаки плантациялари кўп. Қрим тоғларининг жанубий этагидан соҳил қисмида денгиз бўйи шаҳар-курортлари жойлашган. Ярим оролда бир неча қўриқхона, Никита ботаника боғи бор. Қрим шаҳарлари орасида Ялта шаҳри жуда машҳур.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |