Qirma
Қирма — қўш қаватли (поғонали) ўйма усули; ганч ўймакорлигит безак, нақш рангли қоришмалар воситасида яратилади. Шу усулда яратилган нақш, безак ҳам Қ. деб аталади. Қ.га неча хил ранг ишлатилса, иш шунча босқичла амалга оширилади, шунинг учун Қ.да кўпинча 2—3 хил рангдан фойдаланилади: ҳар бир ранг алоҳида-алоҳида босқичмабосқич бажарилади. Ус т а бир хил раншинг ўрнини ўйиб чиққач, аввалдан тайёрлаб қўйган қуруқ рангли қоришмадан оз-оздан қориб ўйма устига қуйиб чиқади ва нақш сатҳини текислаб қириб ташлайди, шунда нақш чегаралари аниқ ва жозибали намоён бўлади. Сўнг ахта ёрдамида нақш нусхаси 2-марта туширилади, бу сафар 2рангнинг ўрни ўйилиб, 2рангли қоришма қуйилади, нақш сатҳи очилгунча қирилади. Ҳар бир рангана шундай жараёнда амалга оширилади. Қ.нинг яхлитлиги ва ранг турининг камлиги нақшларда яққол кўзга ташланади. Рангли ганч тайёрлашда усталар аввал кўмир, пишиқ ғишт кукунларидан фойдаланган, ҳозир эса ҳар хил тайёр рангли пигментлар ишлатилади. қ. қуёш нурида ялтирамай, бир хил майинликда кўринади. Қ.ни илк бор Уста Ширин Муролов, Қули Жалилов ва бошқа усталар қўллаган; ҳозир ганч ўймакорлигида кенг қўлланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |