Қиролича мод ери - Шарқий Антарктиданинг 20° ғ.у. ва 45° шқ.у.лар оралиғидаги қисми. Шим.дан Лазарев, Рисерларсен ва Космонавтлар денгизлари ўраб туради. Ер юзаси 3500 м қалинликдаги муз билан қопланган. Соҳилбўйи қисмида баландлиги 3000 м ва ундан юқори бўлган алоҳида тоғ чўққилари учрайди. Россия, Германия, Ҳиндистон, ЖАР, Япония давлатларининг илмий ст-ялари ишлаб турибди. 1930-йилда норвегларнинг Рисерларсен экспедицияси томонидан кашф қилинган ва Норвегия қироличаси номи билан аталган.