Қиров — аёзли, ҳаво очиқ ва сокин (шамолсиз) тунларда тупроқ, ўт ва ердаги нарсалар устида ҳосил бўладиган муз кристаллари. қ. зарралари қор учқунларига ўхшайди, лекин улардан фарқли равишда жимжимадор бўлмайди. Қ. ҳам шудринг сингари, ҳавонинг совиши, маълум юза устида сув буғининг тўйиниши ва 0° дан паст температурада қотиши оқибатида пайдо бўлади. Кўпинча, кундузи эриб кетади.