Қирққулоқ — қирққулоқдошларга мансуб ўсимликлар туркуми. Ўзбекистонда Қирққулоқнинг ботқоқ Қ.и ёки ботқоқ папаротниги ва эркак Қирққулоқ ёки эркак папаротник тури ўсади. Ботқоқ Қирққулоқнинг илдизпояси ингичка, қорамтир, эски барг бандлари билан ўралган. Барглари 15—60 см, якка-якка жойлашган, барг пластинкаси қатлами, икки карра пацимон қирқилган. Август—сентабрда спора ҳосил қилади. Чўл, адир ва тоғ зоналарида учрайди. Ботқоқликларда, ариқ ва дарё бўйларида ўсади. Эркак қирққулоқнинг илдизпояси йўғон, эски барг бандлари билан ўралган. Барглари тўп-тўп бўлиб жойлашган. Барг пластинкаси узунчоқ эллипссимон, икки карра пацимон қирқилган. Август-сентабрда спора ҳосил қилади. Тиббиётда лентасимон гижжаларни даволашда фойдаланилади. Тоғ зонасида майда тошли тупроқларда, дарахт ва тошларнинг соясида, зах жойларда ўсади.