Qish

Қиш тўрт фаслдан бири бўлиб, куз ва баҳор фаслларининг орасида жойлашган энг совуқ фаслдир. Қиш фасли 3 ойдан иборатдир. Шимолий яримшарда: декабр, январ ва февралдан, Жанубий яримшарда эса: июн, июл ва августдан. Бу фаслда иқлим даражаси минусга қараб туша бошлайди. Шу сабабли совуқ ёғингарчиликлар орта бошлайди.
Қиш мўтадил минтақаларда декабр, январ ва феврал ойларини ўз ичига олади. Қиш фаслининг а.строномик давомийлиги уртача 89,0 суткадан иборат. Қишнинг бошланиши деб Қуёшнинг қишки туриш нуқтасидан ўтиши кунлари (21—22-декабр) қабул қилинган. Ўзбекистонда қиш фасли хийла совуқ келади. Энг совуқ ой — январнинг ўртача температураси текисликларда (Устюрт. Чурук стансияси) — 10°, жануби шарқда (Темир, Шеробод) 2—3°, мутлақ паст температура жанубда —25°, —30° ва шимоли ғарбда —35°, —38". Лекин текисликларла қишда ҳам 15—20°, тоғларда 5—10° гача илиқ кунлар бўлиб туради (қаранг Йил фасллари)[1].
Астрономик қиш 20-декабрдан 21-мартгача давом этади (шимолий яримшарда)
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Қиш“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Қ-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Қишга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Фасллар |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |