Qolip
Қолип — 1) амалий санъатда — безак нақшни қуйиб (териб), босиб ясаш учун ишлатиладиган махсус шаклдаги мослама; андаза. Ўйма гулли Қ. ип матога гул босишда ишлатилади; жез қуйишда ишлатиладиган ёғоч ёки ганч шакл; заргарнинг зийнат буюмлар юзасида безак яратишда қўллайдиган гул Қ., ғишт Қ. — хом ғишт қуядиган ёғоч мослама; ганч безак қуйишда, кошин парчинлардан териб тайёрланадиган безак. Қ. заргарлик, пичоқчилик, дўппидўзлик, поябзалчилик, читгарлик ва бошқаларда ишлатилади; 2) буюмларга шакл ёки ишлов бериш учун фойдаланиладиган мослама. Металлар ва пластмассалардан қуйиб ёки бошқа материаллар (мас, ёғоч) дан кесиб ясалади. Тайёрланадиган асбоб ёки буюмлар турига кўра шакли ва ўлчамлари турлича бўлади. Қозон, ғишт, тиш Қ.лари ва бошқа бор; 3) қуймачилик корхоналарида пластмасса ва металл қуйиш учун ишлатиладиган мослама. Ундан бир ёки кўп марта фойдаланиш мумкин. Қ. кварс қуми, бентонит, лой, металл ва бошқалардан тайёрланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |