Qorbobo
- Аёз Бобо билан адаштирманг.
Файл:Макинг сноwман ин Кõрвемаа, Эстониа (Жануарй 2022).wебм

Қорбобо қордан ясаладиган одамсимон ҳайкалдир. Одатда болалар, баъзан вояга етганлар томонидан ясалади. Типик қорбобо ҳар хил ҳажмли учта қор тўпидан ясалади. Бунда энг катта тўп пастки қисм, ўртача тўп - ўрта қисм, энг кичик тўп эса қорбобо боши ҳисобланади ва шунга мўлжаллаб тахланади. Қўллари дарахт шохлари ёки кичкина қор тўпларидан, оёқлари ҳам шундай тўплардан ясалади (лекин қорбобо учун оёқ зарурий унсур эмас). Кўзлари ва оғзи ўрнига майда тошлар, бурун ўрнига сабзи қўйиш урф бўлган. Баъзан қалпоқ сифатида челак кийгизилади.
Қизиқарли ҳақиқатлар
Дунёдаги энг катта қорбобо 1999 йили февралда Маине штатининг Бетҳел шаҳрида (АҚШ) ясалган бўлиб, бўйи 113 фут-у 7 дюйм (34.62 метр) эди.[1]
Галерея
Манбалар
- ↑ Wорлд'с Таллест Сноwман, 2007-10-12да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2007-12-06
Ҳаволалар
- Қорбобо тарихи (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-11-09 санасида архивланган) (ингл.)
