Қосимхон (қозоқча: Қасым хан; 1445-1518-21[2]) — қозоқ хони, Жўжихон авлодидан. Қозоқ хонлигининг асосчилардан бири Жонибек султоннинг ўғли.

Қосимхон
қозоқча: Қасым хан
Қозоқ хонлигининг хони
Мансаб даври
1511 – 1521
Аввалгиси Бурундуқхон
Кейингиси Мамашхон
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1445-1455
Абулхайрхон хонлиги
Вафоти 1518-1521
Саройчиқ, Қозоқ хонлиги
Турмуш ўртоғи Ханиқ Султон Хоним Айша
Болалари ўғиллари: Мамаш, Ҳақназар, Абулхайр Султон
қизлари: Қутлуқ Султон Хоним[1], Булдур Хоним
Онаси Жаҳонбегим
Отаси Жонибекхон
Дини ислом суннийлик

Қосимхоннинг онаси Жаҳонбегим Шайбонийхоннинг онаси Оққўзибегимнинг синглиси бўлган. 1503-йилда акаси Адик султон вафотидан сўнг улус бошқаруви Қосимхон қўлига ўтган. Гарчи у ўз улусининг султони бўлсада хонликда юқори нуфузга эга бўлиб, ўша вақтдаги қозоқ хони Бурундуқхоннинг кейин турувчи 2-шахс ҳисобланган. Унинг ҳарбий юришлардаги муваффақияти, бошқа қозоқ султонларини ҳам унинг атрофига бирлашувига сабаб бўлди. 1509-йилнинг 2-ярмида амалда бутун ҳокимият Қ. қўлига ўтган. Лекин 1511-йилдагина расман хонлик ёрлиғига эга бўлган. Унинг ҳукмронлик йилларида хонлик ҳудуди кен-гайиб, ҳокимият бошқаруви мустаҳкамланган. Қ. давлати таркибита жан.-шарқда Еттисувнинг бир қисми, шим-ғарбдан Волга дарёсининг ўнг қирғоқлари, шим. ва шим.-шарқда Улуғтоғ этаклари ва Балхаш кўли бўйлари, жанубида Сирдарёнинг ўнг қирғоғигача бўлган ҳудудлар кирган. қ. шайбоний султонлар билан доимий равишаа Сирдарё бўйи шаҳарлари учун жанг олиб борган бўлса-да, аммо уларнинг Эрон сафавийларига қарши қурашини қўллаб-қувватлаган. 1513—14 йилларда Исмоил Сафавий қўшинларига қарши курашиш учун шайбонийлар билан иттифоқ тузган. Шунингдек, қ. даврида Қозоқ хонлиги Москва, шунингдек, Қрим ва Ёркенд хонликлари билан ҳам турли соҳаларда алоқалар олиб борган. Қ. вафотидан сўнг бирмунча вақт хонлик тахти бўш қолган. Фақат 1522-йилдагина унинг ўғли мамашхон тахтни эгаллашта муваффақ бўлган. Аммо бу билан тахт учун кураш барҳам топмаган. Оқибатда ички вазият қ. тиклаган давлатнинг инқирозга учрашига сабаб бўлган.

Авлодлари

Қосимхоннинг икки ўғли – Мамаш ва Ҳақназарнинг исмлари ма’лум. Иккаласи ҳам хон эди. Ўғли Абулхайр Султон форсларга қарши юришда ҳалок бўлди.

Манбалар

  1. ↑ Документ 255 // Хозяйство джуйбарских шейхов. М.-Л. АН СССР. 1954. С. 242.
  2. ↑ БРЭ 2018.