„Қотил“ (русча: Исчезновение) — рус ҳуқушуноси ҳамда ёзувчиси Лев Шейнин қаламига мансуб детектив ҳикоя. Ҳикоя муаллифнинг „Терговчи хотиралари“ (русча: Записки следователя) тўпламидан олинган. Тўпламда совет терговчиси иш кунлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Қотил
Асл номи Исчезновение
Муаллиф(лар) Лев Шейнин
Таржимон(лар) Ҳамдам Олимтоев
Тил русча
Жанр(лар)и детектив ҳикоя
Нашр этилган санаси 1969
Нашриёт „Ёш гвардия“
Ўзбек тилида нашр этилган санаси 1974
Саҳифалар сони 42

Ҳикояни ўзбек тилига Ҳамдам Олимтоев таржима қилган. Ўзбекча нашр 1974-йил Тошкент шаҳрида „Ёш гвардия“ нашриётида чоп этилган.

Ўзбекча таржимаси

Асарни русчадан ўзбекчага Ҳамдам Олимтоев 1969-йил Тошкентда „Ўзбекистон“ нашриётида чоп этилган нашридан таржима қилган.[1] Ўзбекча нашр 1974-йил Тошкент шаҳрида „Ёш гвардия“ нашриётида чоп этилган. Ўзбек тилидаги нашрни тайёрлашда қуйидаги шахслар иштирок этган: М. Мирзаев – муҳаррир, А. Визел – рассом, Л. Мироедова – расмлар муҳаррири, Л. Жихарская – техник муҳаррир, М. Тоиров – мусаҳҳиҳ. Китоб адади – 60 000 нусха.

Манбалар

  1. ↑ „Записки следователя“ (русча). Россия давлат кутубхонаси. Қаралди: 2016-йил 27-сентябр.

Ҳаволалар