Qoziaskar
Қозиаскар, қози ўрду — мусулмон шарқи мамлакатларида ҳарбий хизматдагиларнинг бошлиг'и. Хива хонлигида лашкар ва қўшиндаги қонун-қоидалар устидан назорат қилиб, шаръий масалаларни ҳал қилган. Баъзи ҳолларда илтимосига мувофиқ ҳарбий бўлмаган кишиларнинг ишларини ҳам кўриш учун қабул қилган. Хон сафарга чиққанида қозиаскар унга ҳамроҳ бўлиб, ўз вазифасига тегишли ишлар бўйича хонга шахсан ўзи маълумот берган. Қозиаскар расмий қабул маросимларида хоннинг ўнг томонида қозикалондан кейин, иккинчи ўринда ўтирган;
2) Усмонли турк империясида ХИВ аср ўрталаридан ҳарбий-суд табақаси бошлиғи, султон девони аъзоси. Қозиаскар ҳарбий ишлар, ХВ асрда шайхулислом мансаби жорий этилгунча эса диний ишлар юзасидан ҳам девонга тушган шикоят аризаларини кўриб ўзининг якуний қарорини чиқарган. 1481-йилдан икки та қозиаскар бўлган:
- Румели қозиаскари (салтанатнинг Европа қисми учун);
- Анадолу қозиаскари (салтанатнинг Осиё ва кейинчалик Африка қисми учун)
Румели қозиаскар рутбаси баландроқ бўлган. Қозиаскарларга шартли ер мулки (арпалик) ва хазинадан маош тўланган. Султон Маҳмуд ИИ нинг ҳарбий ислоҳотлари натижасида (ХИХ асрнинг 20–30-йиллари) қозиаскарлар реал ҳокимиятдан маҳрум бўлишган, лекин 1922-йил султонлик барҳам топгунига қадар олий диний мартаба сифатида номигагина мавжуд бўлган[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Қозиаскар“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Қ-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |