Казакҳмйс плc (Казакҳмйс, ЛСЕ: КАЗ) — Қозоғистоннинг олдинги қаторли тоғ-кон ва металлургия компанияси.[1] Компания бош офиси Лондон ва Олмаотада жойлашган. Компаниянинг пойдевори Балхаш кўли минтақасида мис қазила бошлаган пайтда 1930-йили қўйилган. 1992-йилда „Жезказгансветмет“ номи остида аксиядорлик жамиятига айланди. 2005-йилнинг октабрида Лондон фонд биржасига чиқарилади.

Қозоқмис
Тури Хусусий компания
Эгаси Компания аксияларининг 99,1 фоизи Қозоғистон Республикасида рўйхатдан ўтган „Казакҳмйс Cоппер“ АЖга тегишли. Компаниянинг якуний ота-онаси Сингапур Республикасида рўйхатга олинган Эаст Cоппер Ҳолдингс Привате Лимитед ҳисобланади.
Қачон асос солинган 1930
Жойлашуви Лондон, Buyuk Britaniya bayrogʻi Буюк Британия
Маҳсулот(лар)и Мис
Буджети 3.563 млн $ (2011)
Айланма даромади $1,691 млн (2011)
Вебсайти ҳттп://www.казакҳмйс.cом/
Виктория кўчаси 100, Cардинал Плаcе. „Казакмйс“ компаниясининг бош қароргоҳи, Лондон, Буюк Британия

Эгалари ва бошқаруви

2008-йил 4-мартдаги компания аксиёнерлари — директорлар кенгаши раиси Владимир Ким (45,76 % аксия), ижрочи директор Олег Новачуг (6.53 %). Казакҳмйс плснинг 14.99 % „Самруқ-Қазина“ миллий фаровонлик жамғармаси" аксиядорлик жамиятига тегишли. Казакҳмйс плc директорлар кенгаши раиси Владимир Ким, шунингдек, ЭНРC Казакҳстан Ҳолдинг БВ нинг 25 % аксиясига сотиб олиш имконияти мавжуд. Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг укаси Болат Назарбоев корпорация директорлар кенгаши аъзоси ҳисобланади.[2]

Хизмати

2007-йили компанияга тегишли мис рудаси 700 миллион тонна ва тахминан 2 миллиард тоннани ташкил этди.

Таркиби

Казакҳмйс Плcнинг асосий шўба корхонаси — „Cорпоратион Казакҳмйс“ МЧЖ Қозоғистонда 19 та ер ости мис конлари билан 2 та металлургия комбинати бор.[3]

Казакҳмйс Плc, шунингдек, Қозоғистондаги темир йўл тизимининг асосий қисмини ва Германияда мис ишлаб чиқарадиган МCМ заводига эгалик қилади. Казакҳмйс Голд (Казакҳмйс Плcнинг шўба корхонаси). Казакҳмйс Плc фойдали қазилма бойликлари ишлаб чиқариш билан шугилландиган, асосий фаолиятини Қозоғистонда ва яқин ҳудудларда амалга оширадиган, Буюк Британия рўйхатдан ўтган халқаро компания. Компаниянинг асосий фаолияти мис ишлаб чиқариш яна сотиш бўлиб ҳисобланади. Казкҳмйс тўлиқ интеграциялашган компания, унинг фаолияти тоғ-кон қазиб олишдан то товар металл ишлаб чиқаришгача бўлган барча босқичларни қамраб олади. Мис қазиб олиш бўлими, шунингдек, қўшимча маҳсулот сифатида синк, кумуш ва олтин каби бошқа металларни ҳам кўп миқдорда ишлаб чиқаради.

„Казакмйс“ Қозоғистондаги энг йирик мис ишлаб чиқарувчи компания, у ушбу соҳадаги энг йирик 10 глобал ишлаб чиқарувчилар қаторига киради. Мис қазиб олиш бўлинмасининг ишлаб чиқариш майдончалари Қозоғистоннинг барча ҳудудларида жойлашган, унинг ичида 15 карер билан ер ости конлари, 10 кон бойитиш фабрикаси яна 2 мис эритиш мажмуаси жойлашган. Мис бўлими кўмир конлари ва электр станцияларига эга. Улар томонидан корхоналар фаолияти учун зарур миқдорда электр энергияси етказиб берилмоқда, ортиқча электр энергияси сотилади.

Тўлиқ интеграциялашган ишлаб чиқариш билан кенг турдаги маҳсулотларнинг орқасидан Казакҳмйс дунёдаги энг оз чиқинди мис ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади. Ана шу афзалликлар ва мўл-кўл захиралар мавжудлигини ҳисобга олсак, Гуруҳнинг келажакдаги ўсиши ва ривожланиши учун пойдевор мустаҳкам, дейиш мумкин.

Гуруҳнинг Бўзшакўл ва Оқтўғай деган икки катта режаси бор. Ушбу лойиҳалар 2014 ва 2015-йилларда ишлаб чиқаришни бошлайди.

„Казакмйс“ Экибастуз ГРЕС-1, Қозоғистондаги энг катта электр стансиясининг 50 фоизининг эгаси. Гуруҳ Қозоғистондаги электр энергиясининг 20 фоиздан ортиғини ўзига тегишли бўлган бир стансия ва бир нечта иссиқлик электр стансияларини сотиб олиш орқали олади.

Манбалар