Пинус cоултери

Қубба (стробил) — кўпчилик юксак ўсимликлар (қирқбўғимлар, плаунлар, очиқ уруғлилар)нинг кўпайиш органи; шакли ўзгарган (йириклашган) новда. Қубба махсус барглар-спорофиллардан шаклланади. Игнабаргли ўсимликлар Қуббаларига баъзан Қуббалар мажмуи сифатида қаралади. Ёпиқ уруглилар гули Қуббанинг бир хили ҳисобланади.