Qubchur
Қубчур — уй ҳайвонлари учун олинган солиқ тури. 1235-йил Ўқтой қоон томонидан жорий қилинган. Қ.га биноан 100 бош жонивордан бири салтанатга солиқ тарзида топширилган. Кимнинг уй ҳайвонлари сони юздан кам бўлса, у Қ.га тортилмаган. Дастлаб Қ, асосан, чорвадорларга нисбатан қўлланган. Кейинчалик у ўтроқ аҳолидан ҳам унди-рилган. Кичик Осиёда қ. фақат чорвачилик билан машғул аҳоли қатламидан олинган. Элхонийлар давлатида чорва-дорлар ҳам, деҳқонлар ҳам Қ.га тортилган. қ. араблар томонидан жорий этилган хирожга мувофиқ келган. Элхонийлар салтанатида мўғуллар ва кўчманчи аҳоли кўп истиқомат қиладиган ўринларда Қ ва қад. солиқтурлари мустаҳкам мавқега эга бўлган ҳудудларда хирож атамаси истеъмолда бўлган. Олтин Ўрда ва Ўрта Осиё хонликларида 100 бош жонивордан 1% миқдорда давлат ҳисобига олинадиган солиқ қ. истилоҳи билан юритилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |