Qubod
Қубод, Кават — неолит ва жез даврига оид маконлар. Хоразм ҳудудидаги Амударёнинг қад. Оқчадарё делтасининг ғарбий қисмида, кўчма қумтепаларнинг шим.да жойлашган. Хоразм археологияэтнография экспедицияси томонидан текширилган. Калтаминор маданиятига ўхшайди. Қ. бир неча қатламларга бўлинган, баъзи қатламлари жез даврига оид маконлардир, шулардан айримлари анча мукаммал ўрганилган. Қ.да яшовчилар овчилик, балиқ овлаш ва теримчилик билан шуғулланган. Қ.-5 қатламидан топилган буюмлар ярим юмалоқ шаклда тўлқинли ва тўғри чизиқлар билан безатилган "ко-салар" ва бошқа сопол буюм синиқларидан иборат. Бу нақшлар Жонбос қалъа макони идишлари безагига ўхшайди. Қ.-7да Калтаминор маданиятига хос турар жой қолдиғи топилган. Турар жойларнинг майдони 40–50 м;. асосан, қамиш ва еғочдан, қисман лойдан қилинган бўлиб, қурилишда устунлардан ҳам фойдаланилган. Қазишлар натижасида уйлардан ўчоқ ва кул қолдиқлари, сопол идишларнинг синиқлари, суяк ва чақмоқтош буюмлари топилган. Сопол буюмларнинг сирти бўртма шаклда безатилган. 3 мингга яқин чақмоқтош қуроллар топилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |