Qubod I
Қубод и, Қавад (? -531) – Сосонийлар давлати шоҳи (488—496, 499— 531). Зодагонлар ва коҳинларнинг сиё-сий ва иқтисодий қудратини заифлаштириш мақсадида маздакийлар ҳарака-тига қўшилган ва уларнинг дастурига мос келадиган бир қанча ислоҳотлар ўтказган. Тахминан 496-йил зодагонлар Қ.1 ни тахтдан ағдариб, ўрнига укаси Замаспни ўтқазишган. Қ.1 эфталийлар ҳузу-рига қочиб борган, уларнинг ҳарбий ёрдамида тахтини қайтариб олган (499). Шундан сўнг зодагонларга қарши қаратилган сиёсатини давом эттирган, маздакийлик тарафдорларига юқори мансаблар берган. Византияга қарши муваффақиятли уруш олиб борган (502— 505 ёки 506); шимолий гуннларнинг босқинини қайтарган. Қ.1 даврида бир қанча шаҳарларга асос солинган, сугориш каналлари тармоғи кенгайган ва бошқа, шунингдек Қ1 нинг ўғли Хусрав И Ануширвон даврида ниҳоясига етган ички ислоҳотларга тайёргарлик ишлари бошланган. Қ1 ҳукмронлигининг охирида маздакийлар билан алоқасини узган ва 3-ўғли Хусрав (қаранг1 нинг катта ўғли — Қовус маздакийлар тарбиясини олган) ёрдамида маздакийлар тарафдорларини қатағон қилишни ташкил, этган (528/529). 527-йилдан Византия билан қайтадан уруш бошлаган; у Қ.И нинг ўлимидан сўнг ҳам давом этган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |