Quentin Tarantino
Қуэнтин Тарантино (талаффузи: Кветин Таратино)(27-март 1963-йил) — Америкалик актёр ва режиссор[1]. 1992-йилдан 2019-йилгача 9 та бадиий филм суратга олган[2].
| Қуэнтин Тарантино | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Қуэнтин Жероме Тарантино 1963-йил 27-март Кнохвилле, Теннессеэ, А.Қ.Ш. |
| Касби | Актёр, режиссор |
| Фаолият йиллари | 1987–бугун |
| Миллати | Америкалик |
| Имзоси | |
|
| |
Ҳаёти
Қуэнтин Жероме Тарантино 1963-йил 27-мартда АҚСҲнинг Ноксвилл шаҳрида туғилган. Унинг онаси ҳиндуларнинг чероки қабиласидан, отаси эса италиялик. Квентиннинг ота-онаси у туғилишидан олдин ажрашган ва у ҳеч қачон отаси билан учрашмаган. Онаси қайта турмушга чиққан ва Лос-Анжелесга кўчиб ўтган.
17 ёшида ўқувчи мактабни ташлаб, актёрлик мактабига кирган ва бир вақтнинг ўзида ҳам ўқиб ишлай бошлаган. У кўп жойларда пул топишга ҳаракат қилган ва ниҳоят омад кулиб боққан. Тарантино Манхеттендаги видео дўконга сотувчи бўлиб ишга киради. Унинг тақдирида бахтли ўзгаришлар бўла бошлади. Квентин Рогер Аварй билан дўконда учрашди ва улар бирга ишлай бошладилар. Кейинчалик Рогер Аварй Тарантинони “Ўлдирувчи Зоя” филмига олиб келди. У ушбу филмда режиссёр бўлиб ишлади ва ҳатто эпизодлар учун бир нечта ишланмалар ёзди. Ўша пайтда у ўз асарида рол ўйнашни хоҳлаётганини ҳис қилди.
1988-йили Рогер Аварй билан биргаликда ўзининг илк ссенарийси “Ҳамма нарсани ютиб юборадиган эҳтирос”ни ёзди. Улар 3 йил суратга олиш учун маблағ топишга ҳаракат қилишади. Ниҳоят, улар режиссёр Тҳомас Скоттни ўз ғояси билан қизиқтира олади. Тарантино бу ссенарий учун 50 минг доллар олди.
Тарантинонинг кейинги ссенарийси асосидаги “Туғма қотиллар” филмини таниқли режиссёр Оливер Стоне суратга олди. Ушбу филмнинг муваффақиятидан сўнг Тарантино Оливер Стонега “Қутурган итлар” (инглизча: Ресервоир Догс) номли яна бир ссенарий таклиф қилади. Бироқ режиссёрнинг ундан асл нусхага бир қатор ўзгартиришлар киритишни талаб қилиши уларнинг йўлларини айро қилади. Ва ниҳоят Тарантинога Лифе Энтертаинмент компанияси унга керак бўлган 1,5 млн долларни берди. Филм муваффақияти кутилгандан ҳам аъло даражада бўлади. Филмдан тушган умумий даромад эса 20 млн доллардан ошди. Бироқ Англияда мазкур филм жуда кўп зўравонлик саҳналарини ўз ичига олгани сабабли тақиққа учраган. Филм намойиши Париждаги “Утопия” кинотеатрида эса бир ярим йил давомида тўхтамади. Муаллиф ўз филмини Cаннес кинофестивалида тақдим этишга уриниб кўрди, лекин фахрий мукофот олди холос. Шундан сўнг Тарантино Амстердамга кўчиб ўтди. Турар жойни ўзгартириш унга “Жиноий асар” (инглизча: Пулп Фиcтион) деб номланган янги ссенарий устида ишлаш учун керак эди. Бу филм Франcис Cопполанинг машҳур “Чўқинтирган ота” филмига ҳурмат сифатида яратилган[3].
| Филм номи | Ўзбек тилидаги таржимаси | Намойиш
этилган йили |
|---|---|---|
| Ресервоир Догс | Қутурган итлар | 1992-йил |
| Пулп Фиcтион | Жиноий асар | 1994-йил |
| Жаcкиэ Броwн | Жеки Браун | 1997-йил |
| Килл Билл: Волуме 1 | Биллнинг қотили | 2003-йил |
| Килл Билл: Волуме 2 | Биллнинг қотили-2 | 2004-йил |
| Деатҳ Прооф | Ўлим исботи | 2007-йил |
| Инглоуриоус Бастердс | Манфур кимсалар | 2009-йил |
| Джанго Унчаинед | Озод Жанго | 2012-йил |
| Тҳе Ҳатефул Эигҳт | Жирканч саккизлик | 2015-йил |
| Онcе Упон а Тиме ин Ҳоллйwоод | Бир пайтлар Голливудда | 2019-йил |
Манбалар
- ↑ Қуэнтин Тарантино Биограпҳй (1963–). Адвамег, Инc. Қаралди: 20-август 2012-йил.
- ↑ Дарё.уз. „Ҳамма филмлари томошабинлар меҳрига сазовор бўладиган буюк режиссорлар“ (27-май 2023-йил). Қаралди: 5-май 2024-йил.
- ↑ Синапс.уз. „Квентин Тарантино“. Қаралди: 5-май 2024-йил.