Qulf
Қулф — 1) эшик, дарвоза, сандиқ, жавон ва бошқаларни қулфлаш учун мўлжалланган, калит билан очилиб-ёпиладиган мослама. Асосан, металлдан ясалади. Дастлаб, Оссурия, Бобил ва Мисрда тахминан милоддан аввалги 2- минг йилликда яратилган. Қ. тузилиши ва механизмининг ишлашига қараб, турли шаклдаги қузғалувчан пластиналар мажмуидан иборат сувалдали, сувалда-сиз, силиндрик, махфий хилларга бўлинади. Сувалдали Қ. да калит тилининг чиқиқлари маълум пла-стиналар қирралари билан мос келгандагина буралади ва Қ. очилади ёки ёпилади. Махфий Қ. ларда одатдаги Қ. механизмлари эле-ментларидан ташқари уларни калит билан ёки калициз очишга имкон берадиган ҳарфли ёки рақамли шифр бўлади. Махсус Қ. турлари (мас, заргарлик буюмларида қўлла-ниладиган Қ.лар) ҳам бор; 2) меъ-морликда — гумбаз, равоқ тепасидаги ўрта қисм.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |