Qulmoq
Қулмоқ, хмел — тутдошлар оиласига мансуб чирмашиб ўсадиган кўп йиллик ва бир йиллик ўсимликлар туркуми. Мўътадил иклимли минтақаларда 4 тури тарқалган. Россиянинг зах ва кенг баргли ўрмонларида, дарё қирғоқларида оддий қулмоқ, Узоқ Шарқда япон қулмоғи ўсади. Ўзбекистонда оддий қулмоқ (Н.1ириШ5.) тури экилади. Пояси чирмашиб ўсади. Бўйи 10 м, барглари бандли, қарамақарши жойлашган ён баргчали. Уруғчи гуллари 30—50 та дан қубба-тўпгулларга йиғилиб барг қўлтиғида жойлашган. Урғочи гулларида лупулин ажратувчи тилла-сариқ безчалари бор. Эркак тўпгуллари рўвак. Меваси ёнғоқча. Асосан, урғочи қубба тўпгуллари учун экилади. Пиво тайёрлашда, нон учун ачитқи сифатида ҳамда тиббиётда (дори воситасида) қўлланиладн. Манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади. Илдизпоясини бўлиш йўли билан кўпайтирилади.
- Қулмоқ
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |