Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Quloqlashtirish

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya

Қулоқлаштириш (рус. кулачество – муштумзўр) – мустабид совет режимининг бадавлат ва ўрта ҳол деҳқонларни қишлоқ буржуазияси сифатида тугатиш сиёсати (1929—33). Ўрта Осиёда ер-сув ислоҳоти ўтказилиши жараёнида қишлоқлардаги бадавлат хонадонларни „муштумзўр“ („қулоқ“) сифатида бадарға қилиш бошланган. Бу ислоҳот давридаёқ 28 минг йирик ва ўрта мулкдорларнинг хўжаликлари тугатилган ва уларнинг ерлари мусодара қилинган эди. Совет ҳукумати қишлоқ хўжалигини жамоалаштириш (коллективлаштириш) давридан бошлаб қулоқларни синф сифатида тугатишга жиддий тайёргарлик кўрган.

ВКП(б)МК Сиёсий бюросининг „ёппасига жамоалаштириш раёнларида қулоқ хўжаликларини тугатиш тадбирлари тўғрисида“ги қарори ва ВКП(б)МК Ўрта Осиё бюросининг „Қулоқларни синф сифатида тугатиш билан боғлиқ тадбирлар тўғрисида“ги кўрсатмалари (1930-йил 26 январ) асосида Ўзбекистон Компартияси МК 1930-йил 17 февралда „Коллективлаштириш ва қулоқ хўжаликларини тугатиш тўғрисида“ қарор қабул қилган. Ўзбекистон ССРда қулоқ хўжаликларини тугатиш компанияси шу қарордан сўнг авж олган.

Қулоқлаштириш ва ўртаҳол деҳқонларга нисбатан зўрлик қилиш республикадаги сиёсий вазиятни кескинлаштирди. Деҳқонларнинг норозилиги кучайиб, Фарғона ва Зарафшон водийлари, бошқа ҳудудларда оммавий норозилик намойишлари, совет тузумига қарши исёнлар ва қуролли чиқишлар юз берди. Баъзи исёнлар қуролли қўзғолон даражасига кўтарилган. Фақат Қашқадарё округида 1930-йил бошларида деҳқонларнинг 14 та норозилик чиқишлари юз бериб, уларда 3700 киши иштирок этган. 1930-йил март ойида ЎзССРда 240 та, СССРда 2 мингдан ортиқ қуролли чиқишлар қайд этилган.

„Қулоқлар“ сифатида рўйхатга олинган бадавлат хўжаликларнинг молмулки тўлиқ мусодара қилиниб, уларнинг оилалари ўзга юртлар (Украина, Шимолий Кавказ, Сибир, Қозоғистон, Узоқ Шарқ ва х.к.) га сургун қилинган. Шунингдек, республиканинг ўзида қулоқлар учун махсус консентрацион лагерлар ва кўчириб келтирилганларнинг мажбурий меҳнат посёлкалари (17 та) ташкил қилинган. Совет ҳокимиятига қаршилик қилган „қулоқлар“ эса қамоққа олинган ва отиб ташланган.

„Қулоқлар“га қарши кураш ЎзССР да кун сайин кенгайиб борган. 1931-йил августда 3828 та „қулоқ“ хўжаликлари тугатилган, 3871 хўжалик „қулоқ оила-си“ сифатида Украина, Сибир ва Шимолий Кавказга сургун қилинган. Расмий маълумотларда кўрсатилишича, 1933-йилда Ўзбекистонда сургун қилинган „қулоқ“ хўжаликлари сон 5500 тага етган.

Ўрта Осиё республикаларидаги мажбурий меҳнат кўчкиндиларининг сони 1934-йил 1 январ ҳолатида 29559 киши бўлса, орадан бир йил ўтгач, уларнинг сони 12039 кишига тушиб қолган (камайиш, асосан, вафот этганлар ва қочиб кетганлар ҳисобидан).

1933-йилда Қулоқлаштириш сиёсати, асосан, амалга ошириб бўлинган. Бироқ 1934—37 йилларда ҳам кўплаб бадавлат деҳқон хўжаликлари „қулоқ“ қилинган.

Совет режими қишлоқда ўз ҳокимиятини тўла ўрнатиб, жамоалаштиришни амалга ошириб бўлгач, сургун қилинган „қулоқ“ хўжаликларига нис-батан ўз сиёсатини бир оз „юмшатган“. Мас, СССР МИК 1934-йил 27 майда"Собиқ қулоқларнинг гражданлик ҳуқуқларини тиклаш тартиби тўғрисида" қарор қабул қилиб, унда „қулоқлар“нинг сайлов ҳуқуқлари тикланган.

Иккипчи жаҳон уруши даврида мажбурий меҳнат кўчкиндилари таркибида катта ўзгаришлар юз берган. Урушгача ва урушнинг дастлабки даврида „қулоқлар“ ва уларнинг чақириқ ёшидаги фарзандларини меҳнат сургунидан озод қилиш бошланган эди. Уруш бошлангач, бу жараён ҳам тўхтатилди. 1942-йилда СССР ҳудудида меҳнат сургунида бўлган 100 минг киши (ЎзССРда 1152 киши) – „қулоқлар“ ҳаракатдаги армия сафига чақирилиб, фронтга жўнатилган.

Совет тузуми даврида қулоқликка тортилиб, сургун қилинганлардан тирик қолганларининг эркин фуқаролик мақомини олиб, ўз юртига қайтиш жараёни жуда оғир кечиб, у тахминан 20 йилдан кўпроқ вақт (1934—56 йил)ни ўз ичига олади.

„Қулоқ“ қилинганлар миқдори тўғрисида тарихий адабиётлар ва архив манбаларида турли рақамлар келтирилади. Фақат 1930—31 йилларда СССРдаги махсус посёлкаларга ишлаш учун кўчириб келтирилган „қулоқлар“ сони 1803000 киши (391 026 хўжалик) бўлган. Айрим тад-қиқотчилар ҳисобига кўра, „қулоқ“ қилинганлар 3,5—9 млн. киши атро-фида эди.

Ўзбекистонда тугатилган ва сургун қилинган „қулоқ“ хўжаликларининг аниқ миқдори ҳозиргача тўлиқ аниқланмаган. Баъзи маълумотларга кўра, бу даврда 20 минг „қулоқ“ хўжаликлари (тахминан 80 000 – 100 000 киши) бадарға қилинган, улардан 31 700 киши эса репрессияга учраган. Фақат 1931-йил август – 1932-йил май ойлари ичида республикадан 9 651 хўжалик (61 872 киши) „қулоқлар“ сифатида сур-гун қилинган.

Адабиёт

  • Голованов А. А. Крестянство узбекистана: эволюция социалного положения 1917-1937 гг., Т.. 1992: Аминова Р. Х.. Возврашаяс к истории коллективизации в узбекистане, Т., 1995; Ўзбекистоннинг янги тарихи, 2-китоб [Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида), Т., 2000; Ўзбекистон тарихи (1917-1991-йил). Т.. 2000: Шамсутди-нов Р., Ўзбекистонда советларнинг қулоклаштириш сиёсати ва унинг фожеали оқибатлари, Т., 2001; Шамсутдинов Р., Қишлоқфожеаси: жамоалаштириш, қулоклаштириш, сургун, Т., 2003.

Рустам Шамсутдинов, Қаҳрамон Ражабов.