Qumbul
Қумбул, қунбул, қанбул (мўғулча — "марказни қуршамоқ", "қанот муҳофазачиси") — қўшин қанотларини душман ҳужумидан ҳимоя қилувчи суворий ҳарбий қисм. Маълумки, Амир Темур жаҳон ҳарбий санъати тарихида 1-бўлиб армияни жанг майдонида 7 қўлга бўлиб жойлаштириш тартибини жорий этган. соҳибқироннинг ҳарбий иш ривожига қўшган улкан хизматларидан яна бири лашкар қанотларини жанг пайтида душман ҳужумидан муҳофаза қилиш ва аксинча ғаним кучларини 2 ён томондан айланиб ўтиб, унга ортдан кучли зарба бериш мақсадида Қ. тузилган. 5 қисмдан иборат жанговар тартибнинг ўнг ва сўл қанотлари учига Қ. жойлаштирилган. Бундай янги ҳарбий қисм тарихнинг гувоҳлик беришича, ўтмишдаги атокли саркардалар қўшинида бўлмаган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |