Зиёсферада исми Қумрихон ва фамилияси Рустамова бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Қумрихон Рустамова (1928-йил, Қумқайроқ қишлоғи, Сталин тумани, Андижон вилояти — ?) — пахтакор, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1957), КПСС аъзоси[1].

Қумрихон Рустамова
Таваллуди 1928-йил
Қумқайроқ қишлоғи, Сталин тумани, Андижон вилояти
Вафоти номаълум
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Касби Қишлоқ хўжалиги ходими, пахтакор
Унвони
Мукофотлари

Таржимайи ҳоли

Қумрихон Рустамова 1928-йил Сталин тумани Қумқайроқ қишлоғида таваллуд топган. Рустамова 1950-йилдан Сталин тумани Киров номли колхоз колхозчиси, 1950—1960-йиллари звено, 1961—1972-йилларда бригада бошлиғи, 1972-йилдан колхоз раиси бўлиб ишлаган. Рустамова бошчилигидаги звено ҳар гектаридан 50,3 сентнер пахта етиштирган. Рустамова ўзи қўлда 37,5 тонна пахта терган (1957). 4—5-чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Совети депутати (1955—1962) бўлган. Колхозчиларнинг Бутуниттифоқ 3-сезди делегати.

Манбалар

  1. ↑ ЎзСЕ 1977, с. 400

Адабиётлар

  • Ўзбек Совет Энсиклопедияси, ИХ том, Тошкент: ЎзСЕ Бош редаксияси, 1977 — 656-бет.