Қурбақалар – думсиз сувда ва қуруқликда яшовчилар оиласи. Ботқоқлашув жараёнини тезлаштиради. Узунлиги 2–25 см[1][2]. Кўпчилик қурбақаларнинг тишлари қисман ёки бутунлай редуксияга учраган. Танаси кенг, оёқлари бақаларга нисбатан калта. 21 уруғи, 300 дан ортиқ тури бор. Антарктидадан ташқари барча қитъаларда тарқалган. Улар орасида тропик Африкада тарқалган тирик туғувчи қурбақалар энг содда тузилган. Кўпчилик (200 га яқин) турлари асл қурбақалар уруғига киради. Асл қурбақаларнинг кўз қорачиғи вертикал жойлашган; орқа оёғи бармоқларида сузгич пардалар қолдиғи бор; кўзидан кейинроқда йирик қулоқолди, танасининг орқа томони бўйлаб майда заҳар безлари жойлашган[3]. Евросиёнинг ўрмон ва дашт минтақасида узунлиги 20 см келадиган оддий, яъни кулранг қурбақалар, чўл, дашт, ўрмон ва тоғларида (4 800 м гача баландликда) эса кўк қурбақалар кенг тарқалган. Ўзбекистон фаунасида фақат кўк қурбақалар (узунлиги 14 см гача) учрайди.

Қурбақа
Биологик классификация
Домен: Эукариотлар
Олам: Ҳайвонлар
Тип: Хордалилар
Синф: Сувда ва қуруқликда яшовчилар
Туркум: Қурбақалар

Аксарият қурбақалар – қуруқлик ҳайвонлари, бақаларга нисбатан кучсиз сакрайди ва ёмон сузади; секин қадамлаб ҳаракат қилади. Оқшомлари фаол ҳаёт кечиради. Турли хил ҳашаротлар ва бошқа умуртқасизлар билан озиқланади. Қуруқликда қишлайди. Кўпчилиги сувга, айрим турлари қуруқликка 1200 дан 7000 гача тухум қўяди. Қурбақалар боғ ва полиз экинларига зиён келтирадиган ҳашаротларни қириб фойда келтиради. Жанубий Американинг маҳаллий аҳолиси ага қурбақалари заҳарини ўқ-ёйларга суришган. Қурбақаларнинг 6 тури Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил китобига киритилган.

Манбалар

  1. ↑ „Тинй фрог cлаимед ас wорлд'с смаллест вертебрате“ (2012-йил 12-январ). Қаралди: 2012-йил 28-сентябр.
  2. ↑ Сабатер-Пи, Ж. (1985). "Cонтрибутион то тҳе биологй оф тҳе Гиант Фрог (Cонрауа голиатҳ, Боуленгер)". Ампҳибиа-Рептилиа 6 (1): 143–153. дои:10.1163/156853885х00047. 
  3. ↑ Флам, Ф. „Финдинг эарлиэст труэ фрог wилл ҳелп палеонтологисц ундерстанд ҳоw фрог эволвед иц жумпинг абилитй“. Книгҳт Риддер/Трибуне Неwс Сервиcе (1995). 2013-йил 13-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 10-июн.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.

Ҳаволалар