Қурлар

Қурлар — товуқсимонлар туркумига мансуб қушлар уруғи. 2 та тури бор. Нарининг вазни 2 кг гача, модаси 1 кг гача. Европа ва Осиёнинг ўрмонли ва ўрмонли дашт қисмида тарқалган. Нари қора. Кўк ва яшил товланади, думидаги четки патлар узунроқ, икки четга лирасимон қайрилган. Модаси кичикроқ, қизғиш қора ҳолли. Уясини ерга ясайди. 4—13 та тухум қўйиб, 23—25 кун босади. Жўжалари июн бошларида тухумдан чиқади. Ўсимлик мева ва бошқа билан озиқланади. Кавказ Қ.и фақат Катта ва кичик Кавказ, Туркия, Эронга хос; бирмунча кичик. Қишда тоғдан водийга кўчади. Овланади. Ҳозир сони камайиб бормоқса. Кавказ қури регионал Қизил китобларга киритилган.