Қуртчалар — тенг қанотли сўрувчилар — коксидлар кенжа туркумига мансуб ҳашаротлар бир неча оиласининг умумий номи. Жуда кўп мум безлари бор. Орқа қалқони 1—2 та личинкалик теридан иборат бўлиб, мум шимдирилган. Сохта Қ.нинг орқа томони пластинкасимон мум билан қопланган, бошқалари (ёстиқчалилар)нинг орқа қалқони хитинлашган. 2000 га яқин тури, асосан, тропик ва суб-тропик ҳудудларда тарқалган. Қ.нинг бир йилда 1—4 авлоди ривожланади. Личинкаси ва урғочиси ўсимликларга ёпишиб олади. Танаси бўғимларга бўлинмаган, оёқлари ва мўйловлари редуксияга учраган; оғиз органлари 1 жуфт, оёқлари орасида жойлашган. Ўсимликлар шохи. танаси, илдизи, баъзан меваси ва баргига ёпишиб олиб, ширасини сўради. Эркаклари қанотли, ҳаракатчан, озиқланмайди. Кўпчилик Қ., жумладан, калифорния қуртчаси мевали дарахтлар ва манза-рали ўсимликлар зараркунандаси.