Қуртлар — тўлиқ ўзгариш билан ривожланадиган ҳашаротлар (капалаклар, қўнғизлар, икки қанотлилар, пардақанотлилар ва бошқалар)нинг тухумдан чиққан личинкалари. Қ. танаси бўғимларга бўлинган, чўзиқ, чувалчангсимон (номи шундан). Қ.нинг тузилиши ва ҳаёт кечириши вояга етган ҳашаротлардан кескин фарққилади. Мас, капалаклар Қ.и бир хилдаги кўп сонли бўғимлардан ибо-рат; 3 жуфт кўкрак оёқлари билан бирга бўғимларга бўлинмаган 5 жуфт калта сохта қориноёқлари бор. Қорин-оёқлар юриш, кўкрак оёқлар ҳара-катланиш вазифасини бажаради. Қ. ичагининг кучли ривожланганлиги, қорин нерв занжирида кўп сонли нерв ганглийларининг бўлиши билан вояга етган ҳашаротлардан фарқ қилади. Қ.нинг оғиз органлари кемирувчи типда. Қ. вояга етган ҳашаротларга нисбатан бирмунча содда тузилган: мураккаб кўзлари, қанотлари бўлмайди.

Ҳашаротларнинг Қ.и тузилишига биноан бир неча гуруҳга бўлинади: кўкрак оёқлари билан бирга қорин бўлимида ҳам сохта оёқпари бўладиган қ. (капа-лаклар, арракаш арилар, яйдоқчилар); кўкрак бўғимларида 3 жуфт оёқлари бўлган чувалчангсимон қуртлар (қўнғизлар); тана бўғимлари аниқ кўринмайдиган, кўкрак оёқлари бўлмайдиган, лекин бош қисми яхши ривожланган кам ҳаракат Қ. (кўпчилик пардақанотлилар, қўнғизлар); оғиз органи редуксияга учраган, субстратнинг ўзида (мас, хўжайин танасида) ривожланадиган (паразит пардақанотлилар) ёки вояга етган ҳашаротлар озиқлантирадиган Қ. (арилар, термитлар, чумолилар); бошсиз ва оёқсиз Қ. (пашшалар, сўналар, сўқирлар) ҳам ажратилади.

Қ. 4—5 марта туллаш орқали ўсади; охирги туллашдан сўнг ғумбакка айланади. Ғумбак даврида Қ.нинг органлари емирилиб, вояга етган ҳашаротлар учун хос органлар ҳосил бўлади. Бир қанча ҳашаротларнинг Қуртлар қишлоқ хўжалиги экинларининг хавфли зараркунандаси.