Qurut


Қурут — сузмани ёнғоқдек-ёнғоқдек юмалоқлаб, 2—3 кун офтобга қўйиб, қуритиб тайёрланадиган маҳсулот. Маълум миқдордаги сузма (1 кг) га туз (1 ош қошиқ) қўшиб яхшилаб аралаштирилади. Айрим жойларда қурутга қуритилган хушбўй кўкатлар, райҳон, жамбил барглари, туйилган қизил қалампир қўшилади. Қуритилаётганда қурутнинг устига чанг тушмаслиги учун дока ёпиб қўйилади. Тайёр қурутлар сурп халтачаларда сақланади.
Ўтмишда баъзи деҳқончилик ҳудудларида етилиб пишган ширин қовуннинг эти аралаш шарбатига ун солиб қайнатиб пиширилган ва ҳосил бўлган қуюлган масса қошиқ билан бўлакланиб, офтобда қуритилган. Бундай ширинлик қовунқурут деб аталган.
Яна қаранг
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |