Sharqiy imperator burguti
Шарқий император бургути

Қушлар — умуртқали ҳайвонлардир. Триас даврида яшаган судралиб юрувчиларнинг псевдозухлар туркумидан келиб чиққанлиги тахмин қилинади. Айрим морфологик белгилар (орқа оёқлардаги мугуз тангачалар, мугуз тумшуқ ва бошқалар) ҳамда физиологик хусусиятлари (тухум қўйиши)га кўра қушлар судралиб юрувчиларга ўхшайди, лекин танаси пат билан қопланганлиги туфайли улардан фарқ қилади. Патлар қушлар танасида[сайт ишламайди] иссиқликни сақлайди; учишда ҳаво қаршилигини камайтириб, ҳавода кўтариш асини ҳосил қилади (қанот, дум). Учиш ва ҳар хил ҳаракатланиш (югуриш, сузиш, шўнғиш)га мосланиш қушлар таянч-ҳаракат системасининг ўзига хос тузилишига сабаб бўлган. Қанотларнинг пайдо бўлиши билан олдинги оёқлар, елка камари суяклари ва мускуллари шаклланган (кўкрак тож суяги ривожланган, учиш мускуллари тана вазнининг 25% ини ташкил этган), ерда 2 оёқда юрганида мураккаб яхлит тузилган думғаза ва орқа оёқлари мускуллари қайта мувозанат сақлаш вазифасини бажаради. Қушларнинг қовурғалари ўзаро ҳаракатчан қўшилган 2 қисмдан иборат бўлиб, нафас олишда кўкрак қафаси ҳажмининг ўзгаришига, яъни эластиклиги кам ўпка тўқимаси орқали ҳавони ҳаво халталарига ва найсимон суяклар бўшлиғига ўтишига ёрдам беради. Қушларда нафас олиш жараёни ўзига хос кечади. Қушларнинг бронхлари ҳаво халтачалари билан (9–10 тача) туташган. Нафас олиш ҳаво ўпкадан халтачаларга ўтаётганида ва улардан яна ўпка орқали қайтиб чиқаётганида содир бўлади. Ҳаво халтачалари терморегуляцияда иштирок этади; сувда сузувчи қушларда эса шўнғишда тана тиғизлигини ўзгартиришга имкон беради. Овқат хилига мосланиш қизилўнгачнинг ихтисослашуви (айрим қушларда жиғилдоннинг ривожланиши), мускулли ошқозоннинг пайдо бўлиши ва ичакнинг узайишига олиб келган. Қушларнинг тўғри ичаги ривожланмаган. Айириш органлари 2 та йирик буйраклар тана вазнининг 1–2% ини ташкил этади; қовуғи бўлмайди. Ичаги, сийдик чиқариш ва жинсий безлари системаси йўли клоакага очилади. Қаттиқ пўчоқ билан қопланган йирик тухум қўйиши туфайли қушларнингчаноқкамари суяклари йириклашган. Қушлар нарида 2 тадан уруғдон ва уруғ йўли, модасида фақат чап тухумдон ва тухум йўли ривожланган (япалоққушлар ва йиртқич қушларда ўнг қисми ҳам бор). Уруғдон ва тухумдонлар ўлчами жинсий сикл даврига боғлиқ. Масалан, уя қуриш олдидан уруғдонлар 300–1000 марта катталашади. Қон айланиш системасининг тузилиши ва физиологик хусусиятлари, юрагининг нисбатан йирик бўлиши ва жадал ишлаши, юқори қон босими моддалар алмашинувининг тезлашуви билан боғлиқ. Масалан, колибри юраги тана массасининг 2,85% ини ташкил этади; 1 дақиқада 1000 мартагача қисқаради. Кўриш ўткирлиги ва ранг ажрата олиш, яхши эшитиш хусусияти қушларнинг яқин ва узоқдаги нарсаларни тезроқ таниб олишида, тур индивидлари ва турлар ўртасидаги муносабатларда катта аҳамиятга эга. Қушларнинг товушларни таний олиш ва товуш чиқариш хусусиятлари ривожланган. Бош мия базал ядроларининг ривожланганлиги, кўриш бўлаклари ва миячанинг йириклиги қушлар нерв фаолиятининг судралиб юрувчиларга нисбатан юқори бўлишига олиб келган. Қушлар муҳит шароитига ўз эҳтиёжига қараб фаол мосланиш (уя қуриш, озиқ ғамлаш ва бошқалар) хусусиятларга эга.

Қушлар қуруқлик умуртқалилари орасида энг хилма-хил ҳайвонлар. Улар 2 кенжа синф: калтакесак думлилар (1 та қирилиб кетган туркум киради) ва елпиғич думлиларга ажратилади. Елпиғич думлиларга 34 туркум (жумладан 28 та ҳозирги туркум) ва 9000 га яқин тур киради. Қушлар Арктикадан бошлаб Антарктика соҳаларигача бўлган барча табиий минтақаларда, кўпчилик (80% га яқин) турлари тропик минтақаларда тарқалган. Ўзбекистон фаунасида қушларнинг 19 туркумга оид 440 дан кўпроқ тури маълум.

Яшаш жойига биноан қушларни бир неча йирик экологик гуруҳлар, масалан, ўрмон қушлари, чўл ва дашт қушлари, сув ҳавзалари (сувда сузувчи) қушлар, ботқоқ ва соҳил қушларига; улар ҳаётининг йил фасллари бўйича ўзгаришига биноан учиб кетувчи, кўчиб юрувчи ва ўтроқ қушларига бўлинади. Қушларнинг кўпайиши сиклик тарзда жинсий безларнинг фаслий ривожланишига мувофиқ ички (гормонал) ва ташқи (кун узунлиги ва бошқалар) омиллар таъсирига боғлиқ. Қушларнинг уя қуриш жойи ва уя қуриш усули хилма-хил. Қушлар 1 тадан 20–25 тагача тухум қўйиб, уларни 12 кундан 80 кунгача босиб ётади. Тухумдан чиққан жўжаларнинг ҳолатига биноан Қушлар жиш жўжа очувчи қушлар ва жўжа очувчи қушларга ажратилади. Жиш жўжа очувчи қушларнинг тухумдан чиққан боласининг кўзи юмиқ, патлари сийрак; жўжа очувчи қушларнинг тухумдан чиққан жўжаси онаси орқасидан эргашадиган ва мустақил озиқлана оладиган бўлади.

Аҳамияти

Қушларнинг табиат ва инсон ҳаётидаги аҳамияти хилма-хил бўлиб, ўсимликларни чанглантириш, улар уруғларини тарқатиш, зараркунанда ҳашаротлар ва кемирувчиларни қириш (улар сонини бошқариш)дан иборат. Айрим қушлар боғлар ва донли экинларга зиён етказади, юқумли касалликлар тарқатади. Қушлар овланади; бир қанча турлари хонакилаштирилган. Қушларнинг табиатдаги эстетик аҳамияти айниқса катта: уларнинг сайраши боғ ва хиёбонларни жонлантиради; инсонда завқланиш ҳиссини уйғотади.

Муҳофаза қилиш

Қушларнинг турлари сони тобора камайиб бормоқда. ХВИИ аср бошларидан буён 100 га яқин қушлар тури қирилиб кетган, бир қанча турлари йўқ бўлиб кетиш арафасида турибди. Қушларни муҳофаза қилишга қадимдан ҳаракат қилиб келинади. Қадимги Ҳиндистонда милоддан 200 йил аввал қушлар муҳофазаси тўғрисида қонун мавжуд бўлган. Ҳозирги ҳамма мамлакатларда қушлар муҳофазаси бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Ноёб ва қирилиб кетиш хавфи остидаги турларни сақлаб қолиш мақсадида халқаро мамлакатлар ва регионал Қизил китоблар яратилган. Халқаро конвенсия, битим, меморандумлар тузилган. Махсус фондлар ташкил этилган. 1885-йил биринчи бўлиб қушларни муҳофаза қилиш Аудубон жамияти тузилган. 1872-йил Еллоwстоне миллий боғи (АҚСҲ), 1910-йил Швейсарияда табиатни муҳофаза қилиш жамияти иш бошлаган. 1913-йил табиатни муҳофаза қилиш бўйича биринчи халқаро анжуман ўтказилган.

ХХ асрнинг 2-ярмидан бошлаб қушларнинг яшаш жойларини сақлаб қолишга эътибор кучайтирилди. Муҳофаза қилиш ҳудудлари (миллий боғлар, қўриқхоналар) ташкил этила бошланди. 1971-йил сув ва ботқоқлик ҳудудлари муҳофазаси бўйича халқаро конвенсия ишлаб чиқилди. Қушлар муҳофазаси бўйича халқаро ҳамкорлик тобора ривожланиб бормоқда.

Ўзбекистонда

Ўзбекистон Республикаси 1995-йилда „Биологик хилма-хиллик тўғрисида“ги, 1997-йилда „Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисида“ги, 1998-йилда „Кўчиб юрувчи ҳайвонлар турларини муҳофаза қилиш тўғрисида“ги, 2001-йилда „Халқаро аҳамиятга эга, айниқса, сувда сузувчи қушларнинг яшаш жойлари бўлган сув ботқоқлик жойлар тўғрисида“ги конвенсияларга қўшилди. „Ингичка тумшуқли балчиқчи, Сибир турнаси (оқ турна), Африка — Евросиёнинг сувда сузувчи кўчманчи қушларини муҳофаза қилиш тадбирлари юзасидаги ҳамфикрлик мелеорандумлари“ каби халқаро битимлар Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган.

Адабиёт

  • Фауна мира. Птицм. М., 1991; Жизн животннх, т. 5, М., 1970; Обшая орнитология, М., 1982; Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби. Т., 2003; Сохранение биологичес-кого разнообразия националная стратегия и план действий РУз, Т, 1998;Лаханов Ж. Л., Ўзбекистоннинг умуртқали ҳайвонлари аниқ-лагичи, Т, 1988; Винокуров А. А., Редкие птицм мира, М., 1987.